Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Умумий маълумот
Умумжаҳон матбуот эркинлиги куни 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1991 йилда ЮНEСКО Бош конференцияси 26-йиғилишидаберилган тавсияси асосида жорий этилган. Мазкур тавсия, ўз навбатида, 1991 йилда Африка журналистлари томонидан ишлаб чиқилган ОАВ плюрализми ва мустақиллиги ҳақидаги тарихий Виндхук декларациясига асосланган эди.
Мазкур кун жорий этилишининг асосий мақсади матбуот эркинлиги тамойилларини илгари суриш, бутун дунёда матбуот эркинлиги ҳолатига баҳо бериш, ОАВ эркинлиги, мустақиллигига қилинаётган тажоввузларнинг олдини олиш, ОАВни ҳимоя этиш, ўзининг касбий бурчини бажараётганда кўз юмган журналистларни ёдга олишдан иборатдир.
Бу сана нимага муҳим?
- фикрни ифода этиш эркинлиги самарали давлат бошқарувининг устувор тамойилларидан биридир;
- ушбу эркинлик давлатларда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ҳақидаги маълумот берувчи муҳим бир воситадир, қолаверса, мазкур эркинлик мамлакат ҳукуматининг аҳоли олдидаги ҳисобдорлиги, очиқлигини таъминловчи, уни назорат қилишга замин яратувчи бир тамойилдир
Мазкур санани БМТ қай тарзда нишонлайди?
БМТнинг матбуот эркинлиги тўғрисидаги ғояни илгари суриш масаласи бўйича ихтисослашган ташкилоти бўлмиш ЮНEСКО агентлиги ҳар йили Умумжаҳон матбуот эркинлиги кунини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни тайёрлаш, ўтказиш жараёнини бошқариб боради ва дунёнинг турли мамлакатларида тегишли ташаббус ва тантанали тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Шунингдек, мазкур кунда ЮНEСКО/Гилермо Кано номидаги матбуот эркинлиги бўйича махсус соврини ҳам тақдим этилади. Мазкур соврин 1997 йилда жорий этилган бўлиб, дунё бўйлаб матбуот ва фикр эркинлиги ғояларини илгари сурган, айниқса хавфли вазиятларда мазкур эркинлик ва ҳуқуқни ҳимоя этишга ўз ҳисасини қўшган инсонлар ва ташкилотларга тақдим этилади.

  Ўзимиздачи?!

Жонажон Ўзбекистонимизда эса 2005 йилдан буён ҳар йили сана муносабати билан "Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов бўлиб ўтади.
Бу йил ўн учинчи бор ўтказилаётган танлов ғолиблиги Навоий вилояти оммавий ахборот воситалари таҳририятларида ижод қилаётган журналистларнинг бирортасига насиб этармикан?
Албатта, бу каби нуфузли танловда совриндор бўлиш ҳар бир журналистнинг орзуси!
Учқудуқ туманидачи?!
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, Учқудуқ туман прокурори Шерназаров Шавкатжон Тўхтамуродовичлар «Учқудуқ» газетаси таҳририяти ходимлари ва журналистларини муборакбод этди.
Шу куни таҳририятга хизматда фойдаланиш учун «НЕКСИЯ» русумли автомашина совға қилинди.
Ўз навбатида «Учқудуқ» газетаси муҳаррири Райҳон Қодирова, таҳририят қошида фаолият юритаётган «Илҳом чашмалари» адабиёт тўгараги раҳбари, жамоатчи мухбир Раббим Шопўлатовлар туман раҳбарларига эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар.


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: