Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Фарход” ўз театри билан Учқудуқда

“Фарход” ўз театри билан Учқудуқда

"Учқудуқ " маданият уйида намойиш этилган "Чўп қўғирчоқ” спектакли 350 нафар учқудуқлик жажжи томошабинлар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Драмматург Эркин Хушвақт қаламига мансуб бу асар "Фарҳод” маданият саройи қошида ташкил этилган "Экзклюзив” театр жамоаси актёрлари томонидан ижро этилди.

– Болалар чексиз орзулар оламида яшайди, – дейди Учқудуқ туманидаги 10-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гулшода Ҳусенова – Ибратли асар улар учун бамисоли эзгуликка ундовчи маёқ. Мен бугунги спекталга 32 нафар ўқувчиларим ва 2 нафар фарзандимни томошага олиб келдим. "Чўп қўғирчоқ”да миллий қадриятларимиз улуғланиши менга ва боларимга жуда ёқди. Бу учун ташкилотчиларга миннатдорчилигимни билдираман.

Кўпчилик ота-оналар бугун ёлғиз фарзандини эрка-тантиқ қилиб тарияламоқда. Спектаклда ҳам ана шундай қизалоқ образи ёритиб берилди. Қимматбаҳо ўйинчоқларидан ”безиган” қизчага бувиси меҳнат, ижод қилишни ўргатиш мақсадида ўз қўли билан қўғирчоқ ясашни ўргатди. Бироқ, оддийгина чўп қўғирчоқ манмансираган қизнинг янада жаҳлини чиқарди ва бу одатлари билан у ўз орзуси маликаликка эмас зулмат салтанати маҳкумасига айланди... Асар якуни яхшилик билан тугади. Ёш томошабиннинг хулосаси эса шундай бўлди. Ёвузлик ҳеч қачон яхшилик устидан ғалаба қозонолмайди.

Лайло Каримова

“Фарход” ўз театри билан Учқудуқда
“Фарход” ўз театри билан Учқудуқда

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: