Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС”

“ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС”

       Жорий йилнинг 2 май куни  соат 15:00да тумандаги "Кокпатас” ОФЙда жойлашган 13-сонли мактабда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  16 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидап”ги ПҚ-3667-сонли  Қарори ҳамда Учқудуқ туман ҳокимлигининг 2018 йил 21 апрелдаги 131/049-35-сонли чора-тадбирлар дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида   туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан  "ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС”шиори остида маҳалладаги меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан иштирокида "Ватан ичра-Ватан маҳаллам” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

       Тадбирга туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева,  туман Мудофаа бўлими  ходими У.Абдурахманов, тумандаги 75932-сонли ҳарбий қисм аскарлари, туман Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Б.Утепова, "Кокпатас” МФЙ раиси А.Сидиқов ва  маҳалла посбони иштирокида бўлиб ўтди.

    Тадбирда  фаол қатнашган  мактаб ўқувчиларига туман Қизил Ярим Ой жамияти томонидан  китоблар, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан "Фахрий ёрлиқлар”лар  топширилди. Тадбир жуда қизиқарли бўлиб ўтди. 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: