Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Мардлик ва жасорат” дарси

“Мардлик ва жасорат” дарси

Жорий йилнинг 2 май куни  саот 11:00да тумандаги Кончилик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                   16 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидап”ги ПҚ-3667-сонли  Қарори ҳамда Учқудуқ туман ҳокимининг 2018 йил 21 апрелдаги 131/049-35-сонли чора-тадбирлар дастурининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида   туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорликда "ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС”шиори остида туманимиз ҳарбийлари  иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги  "Мардлик ва жасорат” дарси  ўтказилди.

       Тадбирга  туман Мудофаа бўлими бошлиғи подпалковник Б.Кимсанов, туман Мудофаа ходими У.Абдурахманов, тумандаги 75932-сонли ҳарбий қисм майори Ш.Нарзиев, туман Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Б.Утеповалар иштирокида бўлиб ўтди.

         Тадбирда  коллеж йигитлари ҳарбий  соҳада ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан ижобий жавоблар олишди.

       Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан эса халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини намоён этиш, эзгу ишларни давом эттириш, бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенглик  халқимизга хос азалий қадрият эканлиги  ҳақида ўқувчиларга мисоллар асосида тушунтириб ўтди.  Бу тадбир суҳбат асосида самимий  тарзда ташкил этилди.

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: