Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Футболчи ёшларга имконият

Футболчи ёшларга имконият

Бугун Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда миллионлар ўйинини — футболни янада ривожлантириш йўлида катта ишлар амалга ошириляпти. Бундан кўзланган мақсад соғлом авлодни тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш, юртимиз довруғини дунёга ёйишдир. Бу каби ғамхўрлик ва эътибор эса жойларда мутахассисларни янада кўпроқ изланиш, ишлашга ундаши табиий.

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларда бўлгани каби бугун Учқудуқда ҳам футбол оммавийлигини оширишга алоҳида аҳамият бериляпти.

 

Учқудуқдаги кўркам ва замонавий "Лочин” спорт мажмуасида мухлисларбоп ва чиройли ўйинлар ташкил этиш йўлида хайрли ишга қўл урилди. Шимолий кон бошқармаси ташаббуси билан мазкур спорт мажмуасида минифутбол майдончаси 115 млн сўм эвазига қайта реконструкция қилиниб футбол ишқибозларига топширилди.

Майдончага сунъий чим ётқизилиши унда йил давомида машғулотлар олиб боришга имкон яратса, атрофдаги ўралган тўсиқлар ўйин самародорлигини таъмин этади. Бундан айниқса футболсевар ёшлар мамнун.

 

Стадионда нафақат яшил майдон учрашувлари учун шай ҳолатга келтирилди. Ундан умид катта: бу ерда машғулотлар олиб бораётган ёшлардан ўзбек футболини жаҳонга олиб чиқувчи спортчиларни тарбиялаш.

 

Лайло Каримова

Футболчи ёшларга имконият
Футболчи ёшларга имконият

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: