Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 10 миллионга ўз боласини сотган она

10 миллионга ўз боласини сотган она

Мақола муаллифи Лайло Каримова:    Аёл она деган  номга лойиқ бўлгани учун ҳам, фарзандини туғилгунча қорнида кўтариб, уни минг машаққатлар билан дунёга келтиргани, чақалоғининг хархашаларига чидаб, бардош бериб, улғайтиргани учун ҳам муқаддас зот.  Чунки  оналикнинг бундай машаққатларига ҳамма ҳам бардош бера олмайди.  Она сўзининг буюклиги ҳам шунда, онанинг муқаддаслиги фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр бўлишида. АММо орамиздаги ҳамма оналар ҳам бу номга муносиб эмас экан. 

  Учқудуқ туман ИИБ  ва Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбир давомида  Фотима исмли аёл шу йилнинг 4 апрелида туғилган 20 кунлик чақалоғи АЛИАМИРни   10  миллион сўмга сотаётганда  жиноят устида қўлга олинди.

 Энг ачинарлиси,  шундаки Ф. биринчи турмушидан икки боласи билан Самарқанд вилоятида  яшовчи отаси уйига қайтиб келади. Бир қушга ҳам сув ҳам дон керак деганидек у тирикчилик илинжида Учқудуқ шаҳрига келиб, ижарада туриб бозорда мева – чева сотиш билан шуғулланди. "Ёлғизлик”да икки боласи билан қийналган аёл Бухорода икки боласи билан аёлини ташлаб келган  А. исмли шахс билан танишиб, шаърий никоҳ асосида яшай бошлайди. Катта оиланинг ташвиши, кундалик харажатлари  ортиб боради. Ана шундай кунларда Ф.нинг хомиладорлиги фарзанд деган неъматнинг қадрини билмаган "ота-она”га  қўл келади. Улар мўмай даромад топиш илинжига тушишади.

Она ўз бағрида катта бўлган мурғагини бозордаги   олма  ва  бананлари  каби сотишга  харидор ахтаради. Учқудуқ тумани "Дўстлик ” маҳалласи профилактика инспектори ўз ҳуддуида ижарада яшовчи бу шахсларнинг уйига бегоналар серқаднов бўлиб қолганидан шубҳаланди.

Ва шунда асл ҳақиқат ота ва она ўз боласини сотмоқчилиги аммо харидорлар билан келиша олмаётганлиги маълум бўлади. Тезкор тадбир ўтказиб она ўз боласини ИИб ходимлари томонидан ёлланган А. Б.га 10 миллион сўмга сотишга келишиб,  ундан олинган 2 млн .500 минг сўм пуллар ва Ф.Р. томонидан ёзилган тилхат ашёвий далил сифатида олиб қўйилади.  

Мазкур ҳолат юзасидан ўғил чақалоқнинг  онаси ва отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.. Айни пайтда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

                                                                      Лайло Каримова 10 миллионга  ўз боласини сотган она

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: