Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»

«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»

Жорий йилнинг 27 апрель куни Соат 10:00да "Учқудуқ” маданият саройида туман Маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан 2018 йил-«Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш йили»га бағишлаб ҳамда "2017-2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор вазифаларни иш жараёнида маънавий руҳда жонлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Кунанбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги ПК 3598-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ» номли концерт дастури юқори савияда ўтказилди.

Тадбирга вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Б.Садриддинов, вилоят қозоқ миллий маданий маркази раиси Т.Наримбетов, вилоят телерадио компанияси ходими Ш.Якубов, Навойи ДПИ ўқитувчиси Л.Бекмуратова ва "НҰРЛЫ ЖОЛ” газетасининг жамоатчи мухбири Х.Шапулатовлар иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими С.Хамроев очиб берди ва фуқаролар олқишига сазовар бўлди.

Тадбирга туман марказида ва овулларда яшовчи иқтидорли ёшлар жалб этилиб, уларнинг иқтидорлари кенг аҳолига намойиш этилди. Бу тадбирга фаол қатнашган 26 нафар иштирокчи, туман ҳокими С.Хамроев томонидан "ТАШАККУРНОМА” билан тақдирланди.

Вилоятдан келган меҳмонларга эса туман БАМ ўқувчилари томонидан қўлда тикилган"Учқудуқ” символи солинган кашта рамкага солинган ҳолда совға қилинди.

Тадбир иштирокчилари туманимизда бундай тадбир биринчи маратоба ўтканлиги, бундай тадбирлар тез-тез ўтказилиб туриш таклифини билдирди ва ўз ўрнида қарияларимиз мириқиб дам олганлигини ва шундай тадбирни ташкил этганлиги учун туман ҳокимлигига катта раҳматларини айтишди.

Тадбирга маҳалла ва овул фуқароларидан иборат 350дан ортиқ маҳалла ва овул фуқаролари иштирок этди.

«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»
«ӨНЕРДІҢ КЕНІ -ҮШҚҰДЫҚ»

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: