Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларни олдини олиш

Хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларни олдини олиш

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи ҳамда Хатирчи туманида ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида  Учқудуқ туманида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Учқудуқ туманида Президент топшириғига асосан Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти бўйича  "Энг намунали туман” га айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тузиб олинди ва йил давомида туманда хотин-қизлар йўналиши бўйича ишларни намунали тарзда ташкил этиш ва 2017 йилда оширган кўрсаткичларни ижобий томонга ўзгартириш бўйича вазифалар белгилаб  олинди.

Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар кўмитаси раиси Г.Э.Алланова 2018 йил 16-апрел  кунида "Кокпатас” МФЙда истиқомат қилувчи Нотинч оилалар билан, Хотин-қизлар ўртасида оилавий жанжал  ажиримларнинг олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш, Одам савдосига қарши курашиш, Эрта никоҳ ва эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш  масалалари бўйича тўхталиб ўтдилар.

Г.Э.Алланова ўз сўзларида оилада эр-хотин ўртасида, қайнона-қайнотага нисбатан ўзаро ўзаро ҳурмат бўлиши, ота-онасига,  ўзидан катталарга ҳурмат бўлиш, чиройли одоби ва меҳнатсевар, меҳрибонлиги билан уларнинг ҳурматига сазовор бўлишини, шундагина оила бахтли ва намунали оилалардан бўлишини, гапириб ўз фикрларини билдирдилар.

Оила-бу ҳар бир аъзо учун меҳр-муҳаббат ва яқинлик муҳитини яратадиган ва шу билан бирга уни турли ҳаталардан муҳофаза қилувчи, барчага ва ҳар бир аъзо учун алоҳида кўнгилдагидек бўлган жой.

Хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларни олдини олиш
Хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларни олдини олиш
Хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларни олдини олиш
Хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларни олдини олиш




Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: