Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси

“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7-февралдаги "Ички туризимни жадал ривожлантиришни таьминлаш чора тадбири тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таьминлаш ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Учқудуқ туман бўлинмасининг 2017 йилда қўлга киритилган "Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси доирасида Давлат гранти асосида жорий йилнинг 21-апрел куни туманнинг олис чўл ҳудудида яшовчи кам таьминланган оила фарзандларини қўллаб- қувватлаш мақсадида 26 нафар овул болалари учун Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида болаларни икки маҳал овқатлантириб Бухоро шаҳрининг муқаддас қадамжолари, тарихий обидалари хамда буюк аждодларимиз номи билан боғлиқ зиёратгоҳлари билан таништириб ўтилди.

Туманимиздан борган ўқувчиларни Бухоро вилоят Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Ш.Ихтиёрова томонидан кутиб олинди ва саёҳат давомида Учқудуқ тумани болаларига ҳамроҳлик қилди. Бу жараёнлар албатта "Орион” телестудияси томонидан тасвирга олинди.

Бу саёҳат овул болалари учун жуда қизиқарли ва самарали бўлди. Улар ватанимизнинг шундай бой маънавий мероси билан фахрланишди ва ўз фикрларини "Орион” телестудиясига берган суҳбатида кенг ёритиб берди.
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси
“Эьтибор ва ғамҳўрлик” номли лойихаси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: