Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Китоб менинг дўстимсан”

“Китоб менинг дўстимсан”

2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги 4789-сонли фармойиши ҳамда 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрель куни туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан "Навойи” МФЙда "Дўстлик” ордени соҳиби, туман "Нуроний” жамғарма раиси А.Керуенбаевиштирокида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, адабий меросимизни кенг тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 7-сонли мактаб билан ҳамкорликда "Китоб менинг дўстимсан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва китоб кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан Х.Тўхтабоевнинг "Мунгли кўзлар” асаридан парча саҳнада кўрсатилди.

"Дўстлик” ордени соҳиби, туман "Нуроний” жамғарма раиси А.Керуенбаевўқувчиларга китоб ўқиган киши ҳеч қачон хор бўлмаслиги ҳақида ибратли фикрлар орқали ўқувчилар онгига етказса, маҳалла фаолларига эса фарзандларининг ўқишига катта эътибор бериши ва уларга китоб ўқишда ўзлари намуна бўлишга чақирди.

Тадбирга "Навойи” МФЙда яшовчи фаоллар ва 7-мактаб ўқувчилари жами 80 нафар киши иштирок этди.

“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”
“Китоб менинг дўстимсан”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: