Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқлик ўқувчилар фан олимпиадасидан олтин медал билан қайтишди

Учқудуқлик ўқувчилар фан олимпиадасидан олтин медал билан қайтишди

Бу йил мамлакатимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида физика, математика, таъсвирий санъат , Ўзбекистон тарихи , информатика , ахборот технологиялари , биология, кимё фанларидан "Инновацион олимпиада” ўтказилди. Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, улардаги интеллектуал қобилиятни ривожлантириш, фанлар бўйича олган билимларини синашда кенг имконият яратган Республика миқиёсидаги олимпиада мамлакатимизнинг етти ҳудудида ташкиллаштирилди. Ушбу нуфузли олимпиадада Учқудуқ туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар ўқувчиси иштирок этди.

8 "Д” синф ўқувчиси Нурбек Мухторов шу олимпиаданинг информатика фани бўйича туман ва вилоят босқичи ғолиби сифатида Тошкент шаҳрида ўтказилган синовларда , 9”Е” синф ўқувчиси Шерзод Ҳалимов Хоразм вилоятида математик тенгдошлари билан куч синашишди. Ўқитувчилардан мукаммал билим олган икки иқтидорли ўқувчи ҳам ғолибликни қўлга киритиб Учқудуққа олтин медал ва сертификат билан қайтишди.

10 мактаб жамоаси ана шу ғалаба билан муборакбод этамиз

Учқудуқлик ўқувчилар  фан  олимпиадасидан олтин медал билан   қайтишди
Учқудуқлик ўқувчилар  фан  олимпиадасидан олтин медал билан   қайтишди
Учқудуқлик ўқувчилар  фан  олимпиадасидан олтин медал билан   қайтишди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: