Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Сувдан қарздорлар жарима тўлашади.

Сувдан қарздорлар жарима тўлашади.

Сув оби ҳаёт манбаси эканлиги ҳаммамига маълум. Айниқса, Учқудуқ шароитида 1 томчи сувнинг ҳам қадри бўлакча. Шундай бўлса-да, сув заҳираси битмас-туганмас бойлик эмаслиги, ундан тежаб-тергаб фойдаланиш зарурлигини ҳамиша ҳам ёдда тутавермаймиз.

"Келажак” ЁМ мажлислар залида бўлиб ўтган Зарафшон туманлараро иқтисодий суди судьяси томонидан ўтказилган очиқ судда ШКБ билан шартнома тузган ва лимитдан ташқари истеъмол қилинган сув учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширмаган тадбиркор "Орзиев Ойбек Зокирович", "Ишонч-Феруз", "Достон-Шахноза", "Давхай сервис" фирмалари ва "Акмал-Шух Ф/Х , "Жузкудук" ш/х нисбатан нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилди. Судда қайд этилишича, юқорида номлари келтирилган юридик шахслар томонидан ШКБга 33 МЛН СЎМЛИК қарздорлик мавжуд.

Бир сўз билан айтганда, қарздорлик иллатига бепарволикдан нафақат ўша корхона ва ташкилот, балки атрофдагилар ҳам азият чекади. Қарздорлик бор жойда ривожланиш, тараққиёт орқага кетади. Корхона ва ташкилот раҳбарларининг бу оддий ҳақиқатни унутмасликларини истар эдик.

Сувдан қарздорлар жарима тўлашади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: