Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...

Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...

Мақола муаллифи Лайло Каримова: Пойтахтдан қарйиб минг км, туман марказидан 70 км узоқликдаги ҚУлудуқ нафақат Навоий вилояти, балки республикамизнинг энг чекка ҳуддуларидан бири ҳисобланади. Алтинтов тизмалари бўйида жойлашган қадимий масканларидан бири. Бир пайтлар чорвадорлар юрти бўлган Қулқудуққа бугун янги ҳаёт кириб келмоқда. Сабаби юртимизда бошланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида овулни обод масканга айлантириш ташаббуси билан чиқилди.

Бугунги кунда овулда 700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг яшаш шароитини яхшилаш биринчи галдаги вазифалардан. Дастур асосида овулда тўйхона, спорт клуби, кутубхоналарни жамлаган замонавий маҳалла маркази қайта чирой очиб тез кунда овулдошларни ўз бағрига олади. 110 млн сўм эвазига за­монавий маҳалла гузарининг бунёд этилиши аҳоли турмушига янгича мазмун бериши билан бирга, овул кўр­ки ва тароватига ўзгача файз бағишлайди.Бундан аҳолининг хурсандчилиги бир олам.

Овулда жойлашган 1-сонли мактаб уч академикни тарбиялаган таълим муассаси сифатида тилга тушган. "Обод қишлоқ” дастури доирасида мактаб замонавий архитектура талаблари бўйича қайта реконструкция қилинмоқда. Таълим ва тиббиёт муассасалари, аҳоли хонадонлари таъмирланмоқда. Бунинг учун 470 млн сўмлик маблағ сарфланмоқда.

Овулдаги 2-МТМнинг 2-филиали сифатида иш олиб бораётган боғча бир пайтлар омборхона сифатида қурилган бинода фаолият юритар, ўринлар ҳам саноқли эди. 150 млн сўм эвазига қайта қурилаётган боғча эндиликда 50 ўринли бўлиб, шаҳар боғчалари билан бемалол беллаша олади.

Қишлоқ ҳудудидаги 7. километр йўлни таъмирлаш учун 200 млндан ошиқ пул ажратилганлигини айтмайсизми? Бу йўллар ҳали қандай йўллар бўлади.Ҳозирги кунда, 3.2 километр ички йўлларга қум-шағал тўкилиб, текисланмоқда. Йўл қурилиши корхоналари томонидан зарур техника воситалари ва ишчи кучи жалб этилган .

Дастур доирасида ҳудудидаги 280 та уйлардан 150 та қаровсиз ҳолга келиб қолган уйлар бузилди, мавжуд 130 та уйларнинг фасад қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 10 та оилалар газ плиталари билан таъминланди

Болаликдан ногирон 1983 йилда туғилган Шамшиев Рахимжонга вилоят ҳокимлиги томонидан аравача тақдим этилди. 7 та кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга вилоят Маҳалла жамғармаси ҳисобидан 21 млн.сўм миқдоридаги уй-рўзғор буюмлари билан таъминланди.

1-сектор раҳбари туман ҳокими Соли Ҳамроев томонидан "Алтинтау” ОФЙ яшовчи Аймаханов Турдаш Амановичнинг хонадони, "Зарафшоншаҳаргаз” туман бригадаси томонидан Сарсенов Абубакир хонадони, Коленнова Наршагул уйи эса туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан таъмирлаб берилди.

24 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга
147.4 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ўзларининг шахсий даромадларини шакллантиришлари учун туман тижорат банклари томонидан ажратилди.

Собиқ "Алтинтау” ширкат хўжалиги балансида бўлган уй 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳож кам таъминланган оилаларга доимий яшаш уйлари сифатида топширилди. Овул аҳолисига сифатли хизмат кўрсатадиган малакали кадрлар учун 1 та доимий яшаш учун хизмат уйлари билан таъминланди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Лойиҳа доирасида бир миллиард сўм маблағсарф­ланиб, овулдаги "Ерлер ота" зиё­рат­гоҳидан ичим­лик суви қувури тортилади.

Ана шунда бу ерда сайёҳлик ва тиббий туризм янада ривожланади. Сабаби "Ерлар ота” зиёратгоҳи анчагина машҳур. Бутун дунёда бугун тан олинаётган табиий туя сутининг ҳам айнан шу ердан топиш мумкин.

Энди бирозгина мавзудан четлашиб «Ерлер ота» зиёратгоҳи ҳақида маълумот берамиз. Тоғ орасида жойлашган бу маскан ўзининг сўлим ҳавоси ва гўзал манзараси билан диққатингизни тортади. Энг эътиборлиси, мазкур қадамжода тошлар орасидан сизиб чиққан чашма бор.

«Ерлер ота» зиёратгоҳига жуда кўплаб инсонлар зиёратга келишади. Келган беморлар чашма сувидан ичиб, дарддан фориғ бўлгандай, ўзларида енгиллик ҳис этишади. Чунки, айнан шу ерда тупроқ таркибида кумуш моддаси кўп экан. Аллоҳнинг неъмати – зилол сув эса шу тупроқдан сизиб чиқаяпти.

Аслида Ерлер ота ким бўлган? Овул нуронийларидан суриштирдик ва анча маълумотларга эга бўлдик.

Бундан YIII аср илгари Хоразм хонлигида Аёз исмли алпқомат йигит яшаган экан. Ботирлиги билан ном қозонган бу йигит хоннинг таъзйиқларига, ўзбошимчалигига чидай олмай қўзғолон кўтарган қулларга бошчилик қилади. Қўзғолон пайтида хоннинг қизи Аёзнинг мардлигига маҳлиё бўлиб, йигитга кўнгил қўяди. Аммо малика отаси уни бир қул йигитга турмушга бермаслигини билар эди. Шу боис Аёздан бирга қочишни сўрайди.

. Охир-оқибат улар ҳозирги Алтинтау овулига, уларга бошчилик қилган бир гуруҳ ботир йигитлар эса бу ердаги тоғлар орасига яшириниб, қўним топишади. Шундан сўнг, бу овул Қулқудуқ, овул яқинидаги тоғ эса Ерлер (яъни Эрлар) тоғи, дея атала бошланган экан.

Аслида мамлакатимиз раҳбарининг мақсади юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чекка қишлоққа ҳам кириб келишини таъминлаш, одамларда ўз маскани, тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш, халқимиздаги бунёдкорлик, тадбиркорлик, ҳамжиҳатлик фазилатларини намойиш этишдан иборат.

 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...
 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...
 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...
 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...
 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...
 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...
 Қулқудуқ: “Обод қишлоқ” дастуридан сўнг...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: