Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Савоб ишнинг бошидагилар

Савоб ишнинг бошидагилар

ШКБ қарашли Уй-жой коммунал хўжалиги қошида бир бўлинма мавжуд. Улар Учқудуқни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан машғул бўлишади. Чўл ҳудудида баҳорнинг қачон ташриф буюришини билиш қийин, аммо Учқудуққа кўкаламни қачон кириб келганининг хабарчилари улар бўлишади. УЖКХ ходимлари кўчаларни безаб гул кўчатлари ўтқазиб одамларга эстетик завқ бағишлашади. Аслида меҳр бериб парвариш қилинса тошда ҳам гул унади. Уй-жой коммунал хўжалиги иссиқхонасида 2018 йил баҳорининг шу кунигача 36 минг дона гул кўчатлари парваришланган. Бу гуллар 10 гектардан ортиқ майдонлар Учқудуқ кўчалари , хиёбонлар, дам олиш масканларини безамоқда.

Гўзаллик бор жойдахотиржамлик, қут-баракаб бўлади. Улардан баҳра олган инсоннинг саломатлиги мустаҳкам , умрига умр қўшилади. Ана шундай савобли ишга қўл ураётган ШКБ қарашли Уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари 18 –апрел куни ўз касб байрамларини нишонлашади. Уларга омад ва бахт ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Савоб ишнинг бошидагилар
Савоб ишнинг бошидагилар
Савоб ишнинг бошидагилар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: