Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Энди Учқудуқнинг роботлари бўлади

Энди Учқудуқнинг роботлари бўлади

Мақола муаллифи Лайло Каримова:Оталар нима учун оиласида ўғил туғилишини кўпроқ исташини биласизми?. Албатта авлод давомчиси, ватан ҳимоячиси сифатида уларни тарбиялашади. Оталар учун энг қувончлиси эса ўғиллари ёшликдаги уларнинг армонларини рўёбга чиқаради. Ҳеч бир болакай йўқки ёшлигидан ихтирочилик билан шуғулланмаган, яхши маънодаги "бузғунчиликлар” қилмаган бўлса. Овоз чиқариб юрган нарсанинг қандай қилиб ҳаракатланаётгани доим ўғил болалар учун қизиқ туйилади Ана шу қизиқиш кун келиб катта ихтироларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Буни қаҳрамонимиз мисолида кўришимиз мумкин.

"Телефонингизни токсиз зарядлантиринг”

Акмал Ҳамроев ШКБ қарашли УАТ корхонасида автоэлектр бўлиб ишлайди. Оддий ишчимиз чекида кўплаб инновациялар бор. Учқудуқ Кончилик коллежида ўқиб юрган пайтларидаёқ яратгани - қувватлагичи бугун ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Бу мослама қўл ёрдамида ҳаракатланганлиги боис электр энергиясисиз уяли алоқа телефонларини қувватлантиради. Бундай ихтиро айниқса, чўл, тоғ ҳудудларида яшовчи аҳоли ва яна саёҳатни севувчилар учун энг яхши восита десак адашмаймиз.

 

"Сизни СМС уйингиздаги фалокатлардан огоҳ этади ”

 

Ҳа, тўғри ўқидингиз. Кейинги пайтларда биз интернет тармоғида ўқиётган шов-шувли воқеалар сабаб уйимизни "якка” ташлаб кетишга қўрқадиган бўлиб қолдик. Газ чиқиши, сув тошиши. Кўп қаватли уйда яшовчиларнинг ҳар кунлик "ваҳималари”. Акмалнинг ўз "ақлли вентилятор”ини яратишига сабаб бўлган воқеа бор. ...Газ кечқурун ҳамма ухлаганида сизиб чиққани учун ундан қутулишнинг иложи топилмайди. Қўшнилар заҳрланишади. Доимо симни - симга улаб бир янгиликни чиқариб турадиган Акмал бундан таъсирланиб, ўз билганларига таяниб "Ақлли вентилятор” ини яратди. Мазкур мослама хонада газ ҳиди чиқиши билан автоматик тарзда ишга тушади-ю тинимсиз "Диққат газ, эҳтиёт бўлинг!” дея баланд овоз билан қичқира бошлайди. Унинг ихтиросининг яна бир яхши томони сиз уйингизда бўлмасангиз, уй ҳавоси газ билан заҳарланганлиги ҳақида телефонингизга СМС хабар боради.

Акмал Ҳамроев ШКБда фаолият юритаётганлиги сабаб унинг бу ишига шу корхона Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари қизиқиб қолишди. Уларнинг берган маслаҳатлари билан ихтирочимизнинг "Ақлли вентилятор”ига яна бир вазифани бажариши кераклиги юкланганди. Вентилятор энди нафақат газ ҳидини сезганда, балки ёнғин тутунлари ҳақида ҳам хабардор қилади.

- Ҳар ишнинг ўз устаси билан ҳамкорлик қилган яхши экан-дейди Акмал. – Ўт ўчирувчилар билан суҳбатлашганимда улар учун бугунги кунда ёнғин содир бўлганда хонани тутундан тозалаб берадиган мослама жуда зарурлигини айтишди. Ҳозир шу ихтиро устида ишлаяпман. Энг асосийси менинг қизиқишларим кимгадир ёрдам берса бўлгани.

Ҳаммаси энди бошланди

Акмалнинг яна бир ишланмаси бизда кўпроқ қизиқиш уйғотди. Сувни тежаш мақсадида яратилган чўмраклар инсон қўлининг тафтини сезгандагина сув узатишни бошлайди. Унда ўрнатилган "даччиклар” сув тошганда ёки қувурлар ёрилгани ҳақида хабар беради. "Робот чангютгич”и эса инсон ёрдамисиз уйларни, юмшоқ мебелларни тозалайди. Унинг ақллилиги шундаки, олдидан чиққан тўсиқларни бемалол айланиб ўта олади. Энди сиз, роботга буйруқ бериб бемалол кетаверишингиз мумкин.

Мустақиллик билан тенгдош бўлган Акмал Учқудуқда туғилган. Бу она замин қарида минглаб маданлар яширингани каби келажак билан хам-нафас юрувчи минглаб авлод сарбон билан йўлга отланмоқда.

Мақола тугатар чоғимда Акмал Ҳамроев қўнғироқ қилиб қолди. У мен билан суҳбат жараёнида айтолмаган бир сўзи ни ҳам киритиб ўтишимни чин дилдан илтимос қилди. Мен эса ваъдамда туриб сўнгги сўз сифатида уни қораламамга илова қилдим.

- Мен 10 ёшимдан буён ихтиролар қиламан. Уни менга ишонмай, тан олмасликларидан қўрқиб ҳеч кимга кўрсатмаганман. Энди эса қўрқмайман. Чунки менга ишонадиган Президентим бор!Энди Учқудуқнинг роботлари бўлади
Энди Учқудуқнинг роботлари бўлади
Энди Учқудуқнинг роботлари бўлади
Энди Учқудуқнинг роботлари бўлади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: