Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури

“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури

Жорий йилнинг 12 апрель кунитуман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева, туман "Ucquduq”газетаси муҳаррири Р.Қодировалар томонидан тумандаги "ОБОД ҚИШЛОҚ”дастури бўйича Қулқудуқ овулида аҳоли билан учрашиб улар ўртасида тарғибот тадбирларини олиб борди.

Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 2 февралидаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325 фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб боса, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева томонидан жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган"Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганиш шунингдек дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм ва диний экстремизм, ақидапарастлик, гуёҳвандлик, сепаратизм, одам савдоси "оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларни олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Туман "Ucquduq” газетаси муҳаррири Р.ҚодироваЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 3 мартдаги №09-15/255-сонли "Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланадиган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан миллий-урф-одатлар ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик, ҳолатларига йўл қўймаслик шунингдек оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш ва фарзанд туғилиши билан боғлиқ маросимлардаги ортиқча дабдабавозликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Ўз навбатида "Алтинтау” фуқароси Оразимбетова Тойдигул ая сўз олиб ушбу қарорни овул фуқаролари бир овоздан қўллаб-қувватлаши ва овулга берилаётган эътибор, фуқароларнинг яхши яшаши учун яратилаётган қулайликлардан ўз шукуроналигини билдириши билан бирга, ушбу ишларга бош-қош булаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз минннатдорчилиги билдириш билан бирга Оллоҳдан умрини узоқ қилишини тилаб дуо қилди.

Ўз навбатида овулда яшовчи кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилалар, ҳолидан ҳам хабар олиниб, Туман "Ucquduq”газетаси муҳаррири Р.Қодирова томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури
“ОБОД ҚИШЛОҚ” дастури

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: