Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бувижоним угитлари

Бувижоним угитлари

Ўзбекистон Республикаси Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлда "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли Қарорига асосан жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Навоий вилоятида Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишларда берилган топшириқлар юзасидан Учқудуқ туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан 2018 йил 6 апрель куни 106/049-35-сонли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.

Жорий йилнинг 11 апрель куни туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан тумандаги мактабгача таълим муассасаси ва "Мустақиллик” МФЙ билан ҳамкорликда 1-МТМда "Мустақиллик” МФЙ фуқароси ҳозирги кунда меҳнат фахрийси Муртазаева Карамот аяиштирокида "Бувижоним угитлари”номли тадбир ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдаги асосий мақсад, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи ёшларни буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиб вояга етишлари, Ватанига, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини ошириш билан бир қаторда уларнинг маънавий оламини бойитишдан иборатдир.

Биз ҳамиша, бой маънавий меросимиз негизида, бизнинг кексаларга бўлган муносабатимиз асосий ўрин эгаллашини унитмаслигимиз керак. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда: "Кексаларни қадрламаган инсон мусулмон эмас”-дейилади. Аждодларимиз ҳам: "Қариси бор уйнинг париси бор”, "Қари билганни пари билмас”,-деб бежиз айтишмаган.

Бувижоним угитлари
Бувижоним угитлари
Бувижоним угитлари
Бувижоним угитлари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: