Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБдагилар энди қуёшдан “фойда” олишга киришди

ШКБдагилар энди қуёшдан “фойда” олишга киришди

Яқиндагина Шимолий Кон бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари маркази электромеханиги Элбек Холбоев шамол генератори яратгани ва унинг ихтироси келажакда шамолдан энергия ишлаб чиқариш учун муқобил қурилма эканлиги ҳақида маълумот берган эдик. Янгиликка ўч ШКБ АКТМ Маркази ходимлари ўз ҳудудларида энергия тежайдиган технологияларни жорий этишдан чарчашмаяпти. Эндиликда АКТМ ҳовлисида қуёш панеллари ўрнатилди.

Мутахассислар таъкидлашича, ер курраси ҳар куни қуёшдан 174 петаваттга тенг миқдорда энергия қабул қилиб олади. Қуёш ўз нурини беминнат сочадиган Ўзбекистонимизда 300 кун офтобли ўтади.

Қуёш батареялари электр энергиясини мунтазам ишлаб чиқариш ёки кейинчалик фойдаланиш учун уни тўплаш имкониятига эга. Қуёш батареялари тузилишининг оддийлиги, ўрнатишнинг осонлиги, кўп хизмат талаб этмаслиги ва узоқ муддат фойдаланиш мумкинлиги билан ажралиб туради. Ўрнатиш учун қўшимча жой талаб қилмайди. Сояда узоқ вақт қолдирмаслик ва юзасидаги чангни ўз вақтида артиб туриш ундан фойдаланишнинг ягона шартидир. Қуёш энергиясини ўзида тўплайдиган аккумулятор манбалари ўрнатилганганлиги сабаб бундай мосламалар нафақат қуёшли кун, ҳатто булутли кунларда ҳам энергия ишлаб чиқара олади.

– Маълумки, ШКБга қарашли саноат майдонлари Қизилқум чўлларида жойлашган. Муқобил электр энергияси бундай ҳудудларимиз учун жуда зарур – дейди АКМТ бошлиғи Бахриддин Бозоров – Биргина "Даугизтау” конида бугунги кунда ШКБнинг 800 нафардан ошиқ ишчилар ишлашади. Табиат қийинчиликлари сабаб айрим пайтларда электр узатиш тармоқларида қийинчиликлар мавжуд. Бу эса ходимларимиз билан алоқа ўрнатишга салбий таъсир этади. Шу мақсадда бу ерларда ҳам тез кунларда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган фотоэлектр қурилмалардан кенг фойдаланиш мўлжалланмоқда. Битта фотоэлектр қуримаси соатига 800 Ваатт энергия ишлаб чиқаради.

Мамнуният билан шуни қайд этиш керакки, агарда бу ишлар ШКБ томонидан тез кунда амалга ошса, Учқудуқ шаҳридан 130 км масофадан, марказлашган электр ва иссиқлик тизимидан узоқда жойлашган "Даугизтау” аҳоли пунктидаги одамларнинг ижтимоий аҳволи янада яхшиланади.
ШКБдагилар энди қуёшдан “фойда” олишга киришди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: