Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБ ҳайдовчиси жаҳон рейтингида 2-ўринда

ШКБ ҳайдовчиси жаҳон рейтингида 2-ўринда

Учқудуқ шаҳридаги "Лочин” спорт мажмуаси 28 - март - 1-апрел кунлари пауэрлифтинг ҳамда пауэрлифтинг паралимпия спортчилари ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати мусобоқаларига мезбонлик қилди. Мамлакатимиз ва қўшни Қозоғистон республикасидан ташриф буюрган 300дан ортиқ спортчиларнинг 70 нафари имконияти чекланганлар бўлди. 5 кун давом этган мусобоқалар якунида кўра учқудуқликлар 9 та олтин, 4 та кумуш 6 та бронза медалини қўлга киритиб 1- ўринни эгаллашди. 2-ўрин хоразмликларга, 3-ўрин эса Термиз жамоасига насиб этди.

Паралимпия спортчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобоқаларда Жаҳон чемпионати совриндори Роза Кўзиева, Параосиё ўйинлари чемпиони Шаҳзода Мамадалиева, 4 карра жаҳон чемпиони Исмира Исломова , Рио олимпиадаси иштирокчилари Ахрор Бозоров ва Нуриддин Давлатовнинг ўз вазн тоифасида чиқишлари мухлислар ва ҳакамлар олқишга сазовор бўлди. Улар ўз вазн тоифаларида шу йил Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган мусулмон давлатлари олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Энг қувонарлиси улар орасида , Учқудуқ уй-жой коммунал хўжалиги коллежи талабаси Шаҳбоз Бобомуродов ва 48 кг вазнда 102 кг тош кўтариб рекордни янгилаган учқудуқлик Азиз Эрназаров ҳам бор.

Соғлом орасида бўлиб ўтган мусобоқада 270 кг "юк ” кўтарган ШКБ 1-автокорхона ҳайдовчиси олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳайдовчимиз Ҳусниддин Бўриев Кубада бўлиб ўтадиган кучлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Ҳусниддин ўз рекорди билан бугунги кунда жаҳон рейтингида 2-ўринда бормоқда.

ШКБ ҳайдовчиси жаҳон рейтингида 2-ўринда

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: