Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЭРТА НИКОХ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА”

“ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЭРТА НИКОХ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА”

Яқинда кончилик касб-ҳунар коллежида«Ёшлар ўртасида эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Нодиржон Расулов,«Қизилқум» жомеъ-масжиди имом-хатиби Абдижалол Турдиев, коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

Юртимизда оила институтини мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, эрта никоҳнинг олдини олиш ҳамда соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, таассуфки, оила пойдеворини барпо этишда шошма-шошарликка йўл қўйилаётгани, айрим ота-оналар ҳали таълим олаётган ёки бирор бир касбни эгаллашга ургурмаган фарзандларни турмушга бериши, уйлантириши оқибатида ёшлар муаммолар гирдобига тушиб қолмоқда. Агар никоҳи бекор этилаётган оилаларни таҳлил этадиган бўлсак, уларнинг деярли учдан бир қисми 16-20 ёш оралиғида турмуш қуришганлигига гувоҳ бўламиз.

Шунингдек, давра суҳбатидаўқувчи-ёшларга Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига никоҳ ёши тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилганлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Дарҳақиқат, жамият гултожи бўлмиш оилани барпо этишда никоҳ ёшининг инобатга олиниши эр-хотиннинг бахтли турмуши-ю, фарзандлар камолотида муҳтим аҳамият касб этади. Қонунларимизда эса бу йўналишга алоҳида эътибор берилаётгани айни шу мақсадга хизмат қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: