Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Тўй хашамлар

Жорий йилнинг 30 март куни Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежида Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, мароҳумларнинг хотирасига бағишланадиган тадбирлар ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
 Йиғилишни коллеж директори Н.З.Нажмиддинова кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилиш кун тартибидаги масалалар билан барчани таништирди. Шундан сўнг, Учқудуқ туман Нуроний жамғармаси раиси А.Керуенбаев сўзга чиқиб, Ҳар нарсанинг табиий бир ўлчови бордир. Ўлчовсиз иш ҳеч вақтда фойда бермайди. Никоҳнинг ҳам маълум вақти бўлиб, ундан олдин ёки кеч қолиш ё тиб, ё ахлоқ жиҳатига кўра зарар келтиради. Никоҳ вақтида эр билан хотун орасида ёш эътиборига қараб мувофиқ бўлиши табиий бир ишдир. Никоҳ учун табиий бўлган ёш эрларда йигирма билан қирқ орасида, қизларда ўн саккиз билан ўттиз орасидадир. Бундан сўнг ёки илк бўлган никоҳлар фойдасиз бўлади». Икки аср илгари маърифатпарвар олим Ризоуддин ибн Фахруддиннинг «Оила» номли асарида илгари сурилган ушбу фикрлар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Мамлакатимиз биринчи Президенти И.А.Каримов Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб улғайиши билан боғлиқ мезонлар ҳақида тўхталиб, соғлом бола аввало соғлом ва аҳил оиланинг меваси эканини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Ҳақиқатан ҳам, оила келажак насллар тақдирига кучли таъсир этувчи чинакам тарбия масканидир. Шу боис ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш, айниқса, уларнинг оила қуришларига жиддий эътибор қаратиш барчадан катта масъулият талаб этади. Афсуски, ҳозир ҳам қизларни эрта узатиш ҳолатлари кузатилаётгани ва бу салбий оқибатларга олиб келаётгани ушбу масалага янада теранроқ назар ташлаш, янада масъулиятлироқ ёндашиш лозимлигини кўрсатиб турибди.

- Юртимизда оила институтини мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, эрта никоҳнинг олдини олиш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Таассуфки, оила пойдеворининг барпо этилишида шошмашошарликка йўл қўйилаётгани, айрим ота-оналар ҳали таълим олаётган ёки бирор касбни эгаллашга улгурмаган фарзандларини турмушга бериши, уйлантириб қўйиши оқибатида ёшлар муаммолар гирдобига тушиб қолмоқда. Оила кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига никоҳ ёши тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик, яъни никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳга киришиш, уни эрга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилди. Бу ўзгаришлар ҳам шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Учқудуқ жомеъ масжиди имом хатиби А.Турдиев сўзга чиқиб, ўқувчи йигит-қизлар тарбиясига жиддий эътибор бериш кераклигини ҳамда қизларни эрта турмушга бериш салбий оқибатларини келтириб чиқариши, ногиронлар сонининг кўпайишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида фикр билдириб, қизларнинг тарбияси жиддий масала ва бу масалага ота-оналар асосий эътибор бериши кераклиги, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳам роли катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Оилада тарбияни кучайтириш кераклиги, ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизларга бўлган эътиборни кучайтириш, шунингдек болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мухофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устивор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳат ишларини кучайтириш, ёшларни кутубхоналарга, турли фан ва бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига жалб қилиш кераклиги ижобий самара кўрсатишини таъкидлади. Соғлом авлод, аёллар ва болаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатлик масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳат ишларини кучайтириш, ёшларни кутубхоналарга, турли фан ва бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига жалб қилиш кераклиги ижобий самара кўрсатишини таъкидлади ва соғлом авлод, аёллар ва болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ёшларнинг репродуктив саломатлик масалалари ва соғлом оилани шакллантиришнинг долзарб масалалари, қизлар ва аёлларнинг саломатлиги, қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари, турмуш қуриш учун жисмоний ва маънавий тайёргарлиги, ҳомиладор аёллар ва болаларни парвариш қилишда оила аъзоларининг масъулиятини ошириш, ота-оналарга бола парвариши кўникмаларини сингдириш, жисмоний соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш жамиятнинг асосий ижтимоий институти сифатида оиланинг ўрнини мустаҳкамлаш тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Туман маънавият тарғибот бўлими раҳбари Ж.Булекбаева сўзга чиқиб, - Дарҳақиқат, жамият гултожи бўлмиш оилани барпо этишда никоҳ ёшининг инобатга олиниши эр-хотиннинг бахтли турмуши-ю фарзандлар камолотида муҳим аҳамият касб этади. Қонунларимизда ҳам бу йўналишга алоҳида эътибор берилаётгани айни шу мақсадга хизмат қилади.

Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, четдан кириб келаётган носоғлом ғояларни бартараф этиш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида бир қатор масалалар ўрганилди. Маълум бўлдики, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги сусткашликлар, ёш қизларни узатиш, оилавий ажримлар, эрта туғуруқлар ва тўй-ҳашамлардаги дабдабабозликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш керак деган хулоса қилинди.

- «Соғлом ва ҳаётга мослашувчан фарзандларни 20 дан 40 ёшгача бўлган аёллар дунёга келтиришади. Улардан туғилажак фарзандлар босиқ, соғлом, ақлли бўлиб етишишлари мумкин», - деган экан юнон файласуфларидан бири Афлотун.

Дарҳақиқат, соғлом оилани шакллантиришнинг асосий шартларидан бири аёлнинг биологик ва маънавий етук ёшда турмуш қуришидир. Қизларнинг физиологик тўлиқ ривожланиши 20-21 ёшга тўғри келади. Уларнинг оилавий ҳаётга руҳий, жисмоний, тиббий, маънавий жиҳатдан тайёр эмаслиги бир қатор салбий оқибатларга сабаб бўлади. Чунончи, фарзандни тарбиялаш, турмуш ўртоғи ва оила аъзолари билан муносабатларни ўрнатиш, рўзғор ишларини юритишда қийинчиликларга дуч келади.

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги кўрилаётган ишларда ҳам оилавий можаролар айнан эрта турмуш қурган ёшлар ўртасида кўпроқ юз бераётгани маълум бўлди. Ёш келиннинг оиладаги ўзаро муносабатга мос эмаслиги, оддий маиший тўсиқларни енга олмаслиги ажримга олиб келувчи сабабларнинг энг асосийси бўлиб ҳисобланади.

Статистик маълумотларга кўра, республика бўйича ажримларнинг 35,5 фоизи оилавий ҳаётнинг дастлабки 4 йилида содир бўлади. Ажрашган аёлларнинг 54,6 фоизи 20-29, 1,9 фоизи 18, 3,9 фоизи 15-17 ёшдадир.

- Инсон ўзига ато этилган бахтнинг тўртдан уч қисмини оиладан, қолган бир қисмини бошқа омиллардан топар экан. Оила чинакам ҳаёт мактаби бўлиб, унда сабоқлар бир умр давом этади. Ҳаётда учрайдиган муаммо ва тўсиқларни сабр-бардош, матонат билан енгиб ўтиш учун инсон ҳар томонлама камолотга эришиши керак. Шу нуқтаи назардан қараганда, оила қуришдан олдин ёшлар физиологик ва психологик жиҳатдан етук бўлиши мақсадга мувофиқ.

Коллежнинг ММИБДЎ в.в.б Ж.Шарофов ўз сўзида ўқувчи-қизлар тарбиясига жиддий эътибор бериш кераклигини ҳамда қизларни эрта турмушга бериш салбий оқибатларни келтириб чиқариши, ногиронлар сонининг кўпайишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида фикр билдириб, қизларнинг тарбияси жиддий масала ва бу масалага ота-оналар асосий эътибор бериши кераклиги, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳам роли катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Оилада тарбияни кучайтириш кераклиги, ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизларга бўлган эътиборни кучайтириш ҳақида тушунчалар берди. Ёшларни кутубхоналарга, турли фан ва бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига жалб қилиш кераклиги ижобий самара кўрсатишини таъкидлади ва соғлом авлод, аёллар ва болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ёшларнинг репродуктив саломатлик масалалари ва соғлом оилани шакллантиришнинг долзарб масалалари, қизлар ва аёлларнинг саломатлиги, қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари, турмуш қуриш учун жисмоний ва маънавий тайёргарлиги, тўғрисида тўхталиб ўтди. Эрта ниқоҳнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини англаган ҳолда, коллежда ўқиш даврида вояга етмай туриб, яъни 18 ёшга тўлгунга қадар коллежни тамомлагунга қадар, эрта турмуш қурмасликка, аксинча соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида яшаб, ҳаётга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёр бўлиб, масъулият ҳисси билан бурч ва вазифаларини, никоҳ мажбуриятларини тўлиқ ўзлаштирмай туриб "Оила” кодексининг моддасига асосан эрта оила қурмасликларини тушунтириб ўтди.

Йиғилишни коллеж директори Н.Нажмиддинова якунлаб, атрофдаги воқеа – ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка, уйимизни, маҳалламизни, таълим муассасамиз осойишталигини авайлаб сақлаш ҳамда шундай фаровон турмушимизга шукроналик келтиришимиз зарурлиги, қизларнинг эрта турмуш қуришининг салбий оқибатлари, ибоси, ҳаёси, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, тиббий кўрикнинг аҳамияти, қизлар ўртасида туғилаётган баъзи бир муаммолар эстетик дид билан кийинишга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Йиғилиш сўнгида ўқувчи йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга

жавоб олдилар.
Тўй хашамлар
Тўй хашамлар
Тўй хашамлар
Тўй хашамлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: