Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Иегова шоҳидлари» Учқудуқда ушланди

Иегова шоҳидлари» Учқудуқда ушланди

Ҳукуқ – тартибот идораларининг ҳушёрликлари сабаб Учқудуқда шубҳали шахслар ушланди. 1981 йилда туғилган М.А. ва 1957 йилда туғилган М.С. ўзлари яшаб келаётган Учкудук шахридаги хонадон текширилганда улар «Иегова шохидлари» сектасига аъзолиги тасдиқланди. Уй кўздан кечирилганда «Иегова шохидлари»нинг таъқиқланган адабиётлар 15 дона табрикнома (открытка), 8 варақ халтжилд билан ёзишмалар, 2 та китоб, 1 дона диск, 33 та варақлар фотоальбом ва дафтарлар топилган.

Ўзбекистон ҳудудида «Иегова шохидлари»га оид адабиётларидан Чирчиқ шаҳридаги бино ҳудудидагина фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, бу китобларни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида тарқатиш ёки сақлаш ман этилади. Шу сабабли она ва қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва улар жаримага тортилди.

Ўзбекистон кўпмиллатли, динлараро бағрикенглик давлат ҳисобланади. Бу ерда кўп асрлардан буён дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, турли миллат ва элат вакиллари тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда. Бу имкониятдан айрим ноқонуний диний оқимлар ва гуруҳлар ўз зарарли мақсади йўлида фойдаланишига уринмокда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда диний таълимотни мажбурлаб сингдириш ёки тарғиб қилиш таъқиқланган.

М.А. олий маълумотли, аммо бирор ишнинг бошини тутмаганлиги сабаб жиноятчилик кўчасига киришга мажбур бўлмокда. Унинг онаси М.С. эса қариялик гаштини суриб болаларига тўғри йўлни кўрсатиши зарур эди. Бироқ хаётдан тўғри сабоқ чиқармаслик, кимларнингдир ёлғон ваъдаларига учиб ўз эътиқодига хиёнат килиш уларнинг охирида пушаймон бўлишига сабаб бўлади.

Иегова шоҳидлари» Учқудуқда ушланди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: