Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 56 нафар ёш ШКБга ишга йўлланма олди.

56 нафар ёш ШКБга ишга йўлланма олди.

Ишсизлик ҳар бир даврнинг муаммоси бўлган. Аммо бугун мамлакатимизда жамиятимиз учун хавфли бўлган ана шундай иллатнинг бутунлай йўқотиш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда. Учқудуқ туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги, ИИБ, ШКБ раҳбарияти томонидан бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Конжилик коллежи ҳуддудида ўтказилган ярмаркада Тумандаги мавжуд иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича бугунги кунда энг кўп иш ўринлари ШКБда мавжуд бўлиб, бу ерда олий маълумотли тиббиёт ходимларига эҳтиёж баланд.

Ярмаркада вакант иш ўринларига эга корхона ва ташкилотлар ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот берувчи кўргазмали стендлари, тарқатма материалларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди. Таклиф этиладиган иш ўринларининг аксарият қисмида ойлик иш ҳақи 700 минг сўмдан ортиқ бўлиб, айрим мутахассисликлар бўйича 1,3-1,5 млн. сўмни ташкил этади.

Бугун кунда Учқудуқ туманида 600 га яқин квоталанган иш ўринлари мавжуд. бўлиб ўтган меҳнат ярмаркаси да 70 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, 56 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида НКМК ШКБ билан 4 томонлама шартномалар имзоланди. 10 нафар фуқарога Кўкпатас еология қидирув экспедицияси Давлат Унитар корхонасига 10 нафар фуқарога ер усти лаҳм қазувчси вазифасига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шундан 4 нафари жазони ижро этиш муассасаси да жазони ижро этиб қайтганлар ташкил этади.

Бундан ташқари, ярмаркага ташриф буюрган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли бандлик кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан хорижий мамлакатлардамутахассисларидан фуқароларнинг иш билан таъминланиши ҳамда меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунчилик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Ҳалол меҳнат қаерда бўлса ҳам ўз қадрини топиши зарур. Халқимиз ҳеч қачон меҳнатдан қочмаган. Фақат уларни қўллаб –қувватласак , энг асосийси ҳимоя қилсак бўлгани.

56 нафар ёш ШКБга ишга йўлланма олди.
56 нафар ёш ШКБга ишга йўлланма олди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: