Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар

Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ -3160-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 3 мартдаги №09-15/255-сонли "Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланадиган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан 2018 йил 28 март кунги 06-01/419-сонли манзилли дастур ижроси юзасидан Учқудуқ туманида жорий йилнинг 30 март куни тумандаги Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги касб-ҳунар коллежи педагог жамоалари ўртасида ҳам кенг кўламли тарғибот ишлари туман "Нуроний” жамғармаси раиси А.Керуенбаев ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раиси Ж.Булекбаевалар томонидан олиб борилди.

Тарғиботчиларимиз томонидан тўй-маросимларни ўтказишда халқимиз менталитети, дунё қараши ва миллий анъаналаримизга мутлақо ёт бўлган номақбул одатларнинг ўйлаб топилаётгани ва кириб келаётганлиги, ўз навбатида уларнинг мусобақага айланиб бораётганлиги ачинарли ҳол эканлиги, бу каби одатлар халқимизнинг маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида кенг қамровли тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари Ж.Булекбаева томонидан ижтимойи тармоқлардаги "Маънавият кутубхонаси” номли телеграмдан олинган "Бой ва мискин” ҳикоясини планшетдан хулоса сифатида эшиттирди ва жорий йилнинг 2 март куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнингвилоятимизга ташрифи давомида туй-ҳашамларни ихчамлаштириш, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик юзасидан "Навоий-тажрибаси” ҳаммага ўрнак бўлишига ишонч билдирганлиги, ушбу ишончни Сиз азиз зиёлилар ёрдамида туманимизда ўз ижобий натижасини беришига ишониб қоламиз деб тадбирни якунлади.

Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар
Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар
Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: