Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда иродалилар сараланмоқда

Учқудуқда иродалилар сараланмоқда

Учқудуқ шаҳридаги "Лочин” спорт мажмуаси 28 - март - 1-апрел кунлари пауэрлифтинг ҳамда пауэрлифтинг паралимпия спортчилари ўртасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мамлакатизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 300 яқин иштирокчининг 70 нафари имконияти чекланганлар эканлигини инобатга олсак мусобоқага пухта тайёгарлик кўрилганидан дарак беради.

Пауэрлифтинг турли нуфузли спорт анжуманлари, жумладан, ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларидан. Кейинги йилларда мамлакатимизда ушбу спорт тури ҳам оммалашиб бормоқда. Бунинг самарасида спортчиларимиз халқаро миқиёсдаги мусобоқаларда мунтазам иштирок этиб ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олмоқда. Учқудуқда пауэрлифтингсеварлар юрти десак хато бўлмайди. "Лочин”да тарбияланган Ҳусниддин Бўриев 2014 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган мусобоқаларда 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритган. Осиё рекордчиси. Учқудуқлик пауэрлифтинг ва паралимпиячилар устози Илхом Бўриев жаҳон чемпонати совриндори, шогирди Суғдиёна Ҳамзаева Осиё чемпиони.

Учқудуқдаги "Лочин” спорт мажмуасида ташкил этилган мамлакат чемпионати спортчилар орасидан иқтидорлиларни саралаб халқаро мусобоқаларга тайёрлашга муҳим босқич бўлади.

Паралимпия спортчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобоқаларда Жаҳон чемпионати совриндори Роза Кўзиева, Параосиё ўйинлари чемпиони Шаҳзода Мамадалиева, 4 карра жаҳон чемпиони Исмира Исломова , Рео олимпиадаси иштирокчилари Ахрор Бозоров ва Нуриддин Давлатовнинг ўз вазн тоифасида чиқишлари мухлислар ва ҳакамлар олқишга сазовор бўлди. Мусобоқалар давом этмоқда.

Учқудуқда иродалилар  сараланмоқда
Учқудуқда иродалилар  сараланмоқда

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: