Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Жорий йилнинг 27 март куни туман ҳокими С.Хамроев тумандаги Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги касб-ҳунар коллежининг фаоллар залилда Кончилик ва Қурилиш коллежининг 3-курс ўқувчилари билан учрашди. Бу тадбирга тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари тўлиқ қатнашди.

Туман ҳокими С.Хамроев Учқудуқ туманида яшовчи аҳоли учун муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган жуда катта қулайликлар жумладан, туман ёшларининг ўқиши учун квоталарнинг берилиши, тадбиркорлар учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар ҳақида тўлиқ маълумот бериб, ўқувчилардан чиққан ҳар бир ғоя, ҳар бир фикр бизнес режага, бизнес лойиҳага айланишида туман ҳокими ўзи шахсан назоратга олишини ва ёшларни тўлиқ қуллаб-қувватланишини айтиб, ўқувчиларни руҳлантирди.

Бу учрашувда тумандаги Миллий банк ва Микро кредит банк раҳбарлари сўзга чиқиб тадбиркорлик учун банк томонидан бериладиган кредитлар имтиёзли равишда берилишини, 14% дан 51 миллионгача гаров таъминоти асосида, 3-йил берилиши, 7% дан 12 миллионгача кафиллик асосида 2-йилга берилиши тўғрисида ўқувчиларга тўлиқ маълумот бериш билан бирга ўқувчилар томонидан берилган саволларга ҳам ижобий жавоб берди.

Туман Солиқ инпекцияси ходими ҳам сўзга чиқиб, тадбиркорлик қилишда бўш турган объектни "0”- қийматдан олиб ўн йилгача фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги ва солиқ тўлашдаги имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот бериб, ўқувчилар томонидан берилган саволларга ҳам тўлиқ ижобий жавоб берди.

Туман "Ҳунармандчилик” уюшмаси эса ўқувчиларни степендия тўлаш орқали ҳунар ўргатиши ва диплом беришини айтиб ўқувчиларни курсларга таклиф этди.

Туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н.Омонова эса Қурилиш коллежининг бешта битирувчиси билан 4 томонлама шартнома тузганлиги ҳақида гапирди. Бу эса 5 нафар фуқаро иш билан таъминланди дегани.

"Ҳоким ва ёшлар” учрашуви савол-жавоб, мунозара асосида қарйиб 3 соат давом этди.

Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: