Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Жорий йилнинг 20 март куни туман ҳокими ташаббуси билан ШКБ билан ҳамкорликда тумандаги "Учқудуқ” маданият сароий олдидан то "Лочин”стадиони олдигача бўлган оралиқда 21 март-Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида байрам сайли ташкил этилди.

Ташкил этилган байрам сайлида аҳолининг кенг қатламлари, ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб бериш, ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул-услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш орқали халқ онгида Ватанга меҳр-муҳаббат руҳини шакллантиришдан иборат бўлди.

Сайл эрталаб соат 9:00да туман ҳокими С.Хамроевнинг туман аҳолисини байрам билан табриклаши билан бошланди ва кечгача давом этди.

Учқудуқ туманида кўп миллатли аҳоли яшайди. Шу сабабли ҳар бир ташкил эьтилган кўргазма ва кўринишларда ҳар бир миллатнинг миллий қадриятлари ва урф-одатлари ўз аксини топди.

Жумладан байрам сайлида "Мингбулоқ” ва "Алтинтау” овул фуқаролари томонидан иккита қора уй тикилди. Бу безатилган қора уйлардан қозоқ халқининг миллий қадриятлари ва урф-одатлар нафаси уфириб турди. Масалан қора уй олдида қозоқ миллий уйинларидан "ошиқ”, "беш тош”, кампирлар томонидан тегирмон, уршиқ, кигизга ую солиш, олача туқиш ва қозоқ миллий тоамлари намойиш этилса, қора уй ёнида туман Ҳунармандлар уюшмаси томонидан ўзбек миллий таомларидан сумалак қайнатилди. "Навоий”, "Абай”, "Дўстлик”, "Мустақиллик”, "”Йўлчилар”, "Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўзбек миллий таоми "Палов” пиширилди ва аҳолига тарқатилди.

Бундан ташқари тумандаги ҳар бир корхона, ташкилот ва таълим муассасалари томонидан миллийликни акс эттирган урф-одатларимиз намойиш этилди. Айниқса 3-сонли рус мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан намойиш этилган рус миллий қадриятлари беихтиёр кишини ўзига жалб эта олди.

Туман мактабгача таълим муассасалари томонидан ташкил этилган миллийликни акс этирган қуғирчоқлар кўргазмаси жуда чиройли ташкил этилди. Айниқса ШКБ қарашли 11-12-9-сонли болалар боғчалари томонидан ташкил этилган кўргазмалар сайлга келган аҳоли кўнглидан чиққа олди.

"Учқудуқ” маданият саройи олдида , "Учқудуқ” маданият саройи ходимлари томонидан концерт дастури ташкил этилса, Қора уйлар олдида туман Маданият бўлими томонидан қизиқарли концерт дастури билан бир қаторда тумандаги МФЙ ва ОФЙларда яшовчи аҳоли томонидан миллий қадрият ва урф-одатларимиз намойиши бўлди. Бундан ташқари "кураш” ва "варрак учириш” мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Сайлда намойиш этилган ҳар бир қадрият ва урф-одатлар 10 та номенация асосида ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди. Ғолиб бўлганларга туман ҳокими С.Хамроев томонидан диплом ва киматбаҳо совғалар топширилди.

Сайлга келган аҳоли сайлнинг ҳар йилгидан бошқача ташкил этилганлигини айтиб ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини айтишди.

Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: