Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Ёш қутқарувчилар” мусобақаси бўлиб ўтди.

“Ёш қутқарувчилар” мусобақаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 13-март куни ХТБ га қарашли 9-сонли умумтаьлим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги "Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулотда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги” 208-сон Қарори ижросини таьминлаш мақсадида Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлинмаси ва туман халқ таьлим бўлими билан ҳамкорликда, туман халқ таълимига қарашли 3-4-7-9-12-18-20 сонли мактаб ўқувчилари ўртасида "Ёш қутқарувчилар”мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлинмаси томонидан тузилган санитар пости ,ТТБ, ХТБ бўлими ҳодимлари қатнашди. Тадбирни ХТБ бўлими ҳодими О.Худайқулов очиб берди.

Мусобақа шартларига асосан Фавкулотда вазиятлар турлари ва ундаги ҳаракатланиш вазифалари ҳамда фавкулотда вазиятлар содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича савол жавоб ўтказилди.

Мусобақа якунида қатнашган 7 та мактаблар орасидан 1-ўринни 20-мактаб, 2-ўринни 4-мактаб, 3-ўринни 7-мактаблар эгаллади. Ғолибларни Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлинмасининг "Эьтибор ва ғамхўрлик” лойиҳаси доирасидаги давлат гранти асосида эсталик совғалари ҳамда дипломлар топширилди.

“Ёш қутқарувчилар” мусобақаси бўлиб ўтди.
“Ёш қутқарувчилар” мусобақаси бўлиб ўтди.
“Ёш қутқарувчилар” мусобақаси бўлиб ўтди.
“Ёш қутқарувчилар” мусобақаси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: