Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!

Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!

2018 йил 1 март куни мактабда таълим олувчи ўқувчи ёшлар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш, уларни четдан хавф солаётган салбий оқимлар таъсиридан химоя қилиш, ўғирлик, зуравонлик, фирибгарлик каби жиноятларга қарши курашиш мақсадида Учқудуқ тумани "Нуронийлар” жамғармаси раиси А.Керуенбаев билан биргаликда мактабдаги ёшлар иттифоқи хонасида "Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!” шиори остида давра сухбати бўлиб ўтди. Давра сухбатида 9-сонли мактабнинг маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Қожамуратова, ёшлар етакчиси А.Абдикадирова, мактаб ўқитувчилари Л.Юсупова. Г.Қайипова, туман Ахборот ресурс маркази ходими Г.Тасимбетовалари иштирок этдилар. Суҳбат чоғида нуроний А.Керуенбаев бугунги замон ёшларининг онги ва тафаккуридаги салбий ўзгаришларни ўз вақтида англаш ва уларга тўғри психологик ёрдам бериш, мактаб, оила, махалла бошқа нодавлат ташкилотлар билан уларнинг тўсатдан жиноятга қўшилиб қолишларининг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўриб бориш кераклиги хақида айтиб ўтди. Шу билан бирга, А.Керуенбаев ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри фойдаланиб китоб ўқишлари, оммавий интернет тармоғидан тўғри маънода билим олиш ва ўрганиш учун фойдаланишлари кераклиги хақида айтиб ўтди. Учқудуқ тумани сўнги икки йилда вояга етмаганлар орасида содир этилган жиноятлар ва хуқуқбузарликлар тўғрисида, туман ИИБнинг ички тартибида турувчи ўқувчилар хақида статистик маълумотлар бериб ўтилди. Сухбат сўнгида ўқувчилар А.Керуенбаевга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!
Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!
Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!
Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!
Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!
Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!
Ёшлар тарбиясига барчамиз маъсулмиз!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: