Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ҲАРБИЙ БЎЛИШНИ ХОҲЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

ҲАРБИЙ БЎЛИШНИ ХОҲЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўрта маълумотли, юксак ахлоқий ва ишчанлик қобилиятига эга 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўғил болалар ўқишга қабул қилинади.

1.Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти.

2.Чирчиқ олий танк қўмондонлик – муҳандислик билим юрти.

3.Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти.

4.Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети.

Ҳарбий билим юртига ўқишга кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 1 февралдан 1 апрелгача яшаш жойидаги туман ёки шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қилишлари мумкин. Ўқишни хоҳловчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

Ариза, турар жойидан маълумотнома, оилавий аҳволи ҳақида маълумотнома, маҳалладан тавсифнома, таржимаи ҳол, ўрта маълумот тўғрисида ҳужжат нусхаси, иш жойи ёки ўқиш жойидан тавсифнома, расм (бош кийимсиз 4х3-8 дона, 4,5х6-8 дона, 12х9-1 дона ўлчамда).

Билим юртига ўқишга кирувчилар тиббий кўрик, касбий-руҳий ва жисмоний танловлардан ўтганларидан сўнг давлат тест синовини топширадилар. Олий ҳарбий билим юртларига ўқишга киришни хоҳловчилар ва шу масала бўйича маълумот олишни истовчилар Учқудуқ туман Мудофаа ишлари бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Манзил: А.Темур кўчаси 8-уй, телефон рақам: 593-30-72

Учқудуқ туман Мудофаа ишлари бўлими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: