Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туманда ўтказилган тадбирлар

Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туманда ўтказилган тадбирлар

Жорий йилнинг 13 февраль куни туман ХТБ қарашли 12-сонли мактабда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туман Қизил Ярим Ой жамияти Учқудуқ туман бўлинмаси томонидан "Эътибор ва ғамхўрлик” лойиҳаси доирасида Давлат гранти асосида "Шахмат ва адабиёт” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Бу тадбирни туман ҳокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова кириш сўзи билан очиб берди. Бу тадбир туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман ХТБ билан ҳамкорликда жуда қизиқарли ва мазмунли ташкил этилди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари шахмат ва шашка мусобақасини ўтказиш билан бир қаторда З.М,Бобур ҳаёти ва ижодига оид лавҳалар , ғазалларидан намуналар, буюк кишиларнинг Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳақида айтган ибратли фикрларидан намуналар айтиб эшиттирди. Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева Шоҳ ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида иштирокчиларга қизиқарли маълумотлар берди. 12-сонли мактабнинг фахрий ўқитувчилари ҳам тадбир юзасидан ўз фикрларини билдирди ва ўз навбатида ташкилотчиларга рахмат айтишди. Тадбир сўнгида шахмат ва шашка мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчиларни туман Қизил Ярим Ой жамияти Учқудук туман бўлинмаси томонидан "Фахрий ёрлиқ”, "Диплом” ва "Эсдалик совғалари” билан тақдирланди. Бу совғаларни туман ҳокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова ўз эгаларига топширди. Тадбирга жами 50-киши иштироки таъминланди.
 
Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин  Муҳаммад Бобур   таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туманда  ўтказилган тадбирлар
Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин  Муҳаммад Бобур   таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туманда  ўтказилган тадбирлар
Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин  Муҳаммад Бобур   таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туманда  ўтказилган тадбирлар
Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳриддин  Муҳаммад Бобур   таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туманда  ўтказилган тадбирлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: