Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қизлар ўртасида футбол мусобақаси

Қизлар ўртасида футбол мусобақаси

2018 йил 30-31-январ ва 1-феврал кунлари  Кончилик коллежи спорт залида туман Хотин қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ,туман Қизил ярим ой жамияти билан ҳамкорликда 12-14-16 ёшли қизлар ўртасида мини футбол  спорт мусобақаси ўтказилди.  Мусобақани туман ҳокими  ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова  очиб берди. Спорт мусобақаси 3 кун давомида қизғин бахслар асосида ўтказилди. Мусобақада  7 та мактабдан 21 та спорт  жамоалари иштирок этди. 12-ёшли қизлар ўртасида 1-ўрин  9-сонли мактаб, 2-ўрин 7-мактаб, 3-ўринни   10-мактаб,  13-14-ёшли қизлар ўртасида 1-ўринни 9-мактаб, 2-ўринни  18-мактаб, 3-ўринни 12-мактаб,
15-16-ёшли  қизлар ўртасида  1-ўринни 12-мактаб, 2-ўринни 10-мактаб, 3-ўринни 7-мактаб спортчи қизлари эгаллади.  Ғолиб жамоалар туман Хотин-қизлар қўмитасининг дипломлари ,туман Қизил ярим ой жамияти гранти асосида эсталик совғалари билан тақдирланди. Шунинг билан бирга ,,Жамоадаги энг яхши ўйинчи”  номинацияси билан 9 нафар қизимиз Қизил ярим ой жамияти ,,Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди. 1-ўринни эгаллаган 3 та жамоа Зарафшон шаҳрида ўтказиладиган мусобақанинг ҳудудий турида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 

Қизлар  ўртасида футбол мусобақаси

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: