Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЯНГИ ФПК 2018 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН КУЧГА КИРАДИ

ЯНГИ ФПК 2018 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН КУЧГА КИРАДИ

Фуқаролик процессуал кодексининг янги таҳрири эълон қилинди. У 22.01.2018 йилдагиЎРҚ–460-сон Қонун билан тасдиқланган.

Ҳужжат 2018 йил 1 апрелдан амалга киритилади. Судьялар ва юридик соҳанинг бошқа ходимлари судда иш юритишнинг ўзгарган тартиби билан танишиб олишлари учун амалга киритиш муддати кечиктирилмоқда. Ушбу санага қадар кодекснингэски таҳририамалда бўлади. У 30.08.1997 йилда қабул қилиниб, 1.01.1998 йилда кучга кирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 21.10.2016 йилдагиПФ–4850-сон ва 21.02.2017 йилдагиПФ–4966-сон Фармонлари суд соҳасидаги туб ислоҳотларга йўл очиб берди. Улар орасида: Олий ва Олий хўжалик судларининг бирлаштирилиши, хўжалик судларининг иқтисодий судларга айлантирилиши, янги маъмурий судларнинг ташкил этилиши ва бошқалар.

 

Бу 3 та кодекс ишлаб чиқилишини тақозо этди: Фуқаролик процессуал кодекси(янги таҳрирда), Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишини юритиш тўғрисидаги кодекс. Бундай вазифани қисқа муддатда ҳал қилиб бўлмасди. Шу боис 2017 йил апрель ойидаФуқаролик процессуалҳамдаХўжалик процессуалкодексларига оралиқ ўзгартиришлар киритилди. Улар асосан маъмурий ишларнинг кўриб чиқилишини ташкил этишга қаратилган эди (батафсил –бу ерда).

Шу билан бирга янги кодекслар устида ишлар бошлаб юборилди.

Фуқаролик процессуал кодексининг янги таҳрири 3 та янги кодекс туркумидаги дастлабкиси бўлди. Унинг ҳажми анча кенг бўлиб, ўз ичига 5 бўлим, 47 боб ва 491 моддани (олдингисида - 5 бўлим, 40 боб ва 451 модда) ўз ичига олади.Маъмурий суд ишини юритиш тўғрисидаги кодексваИқтисодий процессуал кодекси лойиҳалари ҳам ишлаб чиқилган, уларнинг яқин вақтларда қабул қилиниши кутилмоқда.

Фуқаролик суд ишини юритиш соҳасидаги янгиликлар ҳам талай. Шу боис уларни сайтимизда алоҳида материалларда батафсил ёритамиз.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

/www.norma.uz/ дан олинди

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти У.Тўраев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: