Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХОРИЖГА ЧИҚАДИГАНЛАР ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

ХОРИЖГА ЧИҚАДИГАНЛАР ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2018 йилдаги42-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига йўловчи ташувчи автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди.

Фуқароларимизнинг хорижга чиқиш тартибининг бузилишига олиб келувчи шарт-шароитларни тизимли ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек бу соҳада доимий тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил қилиш унинг вазифаларига киради.

 

Бундан ташқари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, шунингдек, хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Уларнинг вазифалари орасида:

·тегишли суҳбатлар ва сўровлар ўтказиш, Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида суҳбатлашишга алоҳида эътибор қаратиш йўли билан фуқароларнинг кетиш мақсадларини аниқлаш;

·мамлакатдан ташқарига чиқадиган фуқаролар билан йўловчи автомобиль транспортида (микроавтобуслар ва автобуслар) ҳаракатланишда хавфсизлик қоидалари ҳамда хорижда бўлиш қоидаларига риоя этиш тўғрисида тушунтириш ишлари ва инструктаж ўтказиш;

·Мамлакатимизда рўйхатга олинган йўловчи автомобиль транспортида Ўзбекистондан ташқарига чиқишда - транспорт воситасининг йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ва ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтганлигини, ҳайдовчиларнинг автобус йўналишлари схемалари, шунингдек, йўлда об-ҳаво шароитлари, йўлларнинг ўзгариши ва йўлда ҳаракатланишни ташкил қилиш тўғрисидаги ахборот билан таъминлангани, автобуслар ва микроавтобусларнинг техник соз ҳолатда экани, тегишли лицензия карточкалари мавжудлигини пухта текшириш;

·Мамлакатимизда рўйхатга олинмаган йўловчи автомобиль транспортидан Ўзбекистондан ташқарида фойдаланишда -

·йўловчини хорижий ташувчининг транспорт воситасини тегишли техник ва санитария ҳолатида белгиланган жойга ўз вақтида қўйиш бўйича мажбуриятлари, йўловчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шу жумладан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва сифати, уларни кўрсатиш шартлари ва ҳаракатланиш йўналиши ҳақидаги аниқ ахборотни ўз вақтида олиш, унга ва унинг юкига етказилган зарар ёки зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиш. Ҳайдовчи транспорт воситасининг техник ҳолати ҳақида ахборот тақдим этмаганда ва йўловчида кўздан кечириш натижасида автобус ёки микроавтобуснинг техник носоз эканига шубҳа туғилганда, йўловчини кетиш фикридан қайтариш;

·амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда умумлаштириш ва Республика комиссиясига тақдим этиш.

 

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан Ёнгин хавфсизлиги давлат хизмати вакилларини жалб этган ҳолда, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш рўйхати ҳамда жадвалига мувофиқ техник кўрикдан ўтказилади.

 

Қатор вазирликлар ва идораларга тегишли топшириқлар берилди, шу жумладанХорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни,шунингдекЎзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқадиган республика фукаролари учун эслатманиишлаб чиқиш топширилди.

Маълумот учун:Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Актюбинск вилоятининг Иргизск туманидаги "Қалибой" аҳоли пунктидан 10 километр узоқликда, "Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068 километрида "Икарус" русумидаги йўловчи автобуси ёниб кетди. Ёнгин оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар бор. Уларнинг 55 нафари Ўзбекистон фуқаросидир.

Иситиш мосламаси бўлмаган автобуснинг техник носозлиги, унда тез ёнувчи моддаларнинг бўлгани, ёнғинга қарши ускуналарнинг фойдаланишга яроқсизлиги, автобусда ортиқча йўловчилар бўлгани, салоннинг юклар билан тўлдирилгани, хавфсизликнинг оддий қоидаларига риоя этиш бўйича профилактика чораларининг йўқгиги автобус ёнишининг асосий сабаблари бўлган, дейилади ҳужжатда.

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 24.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

/www.norma.uz/ дан олинди

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти У.Тўраев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: