Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти.

O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти.

Ҳаммамизга маълумки ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш энг устувор вазифалар сирасидан ўрин олгани ҳеч кимга сир эмас. Бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу жараён марказида,  энг аввало, шу мамлакатда яшаётган инсонлар манфаати тургани учун O’zLiDeP аъзоларининг  ишончини оширяпти, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшяпти.  Дарҳақиқат инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун! Маълумки бу олижаноб ғоя 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг асосий шиори сифатида эълон қилинган. Мазкур эзгу даъват Учқудуқ тумани  O’zLiDeP аъзоларининг ҳам асосий шиорига айланган. Хусусан, ШКБ, Олтин ташкилот, Кўкпатас, Ҳунармандлар, ШКБ ГМЗ-3, Тадбиркорлар, Зиё, Қуёшжон номли Бошланғич партия ташкилотларини аъзолари O’zLiDeP депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда  ҳалқ  ичига янада чуқурроқ кириб боришга, одамлар билан ҳамдард, ҳамнафас бўлишга астойдил интилаяпти. Жойларга чиқаётган  ишчи гуруҳларига  аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўрганиш ва имкон қадар уларни жойида ҳал қилиш, ечими топилмаган мурожаатларни назоратга олиб, вилоят ва республика даражасида ҳал қилиш , амалга оширилган ишлар юзасидан мурожаатчиларни тўла хабардор қилиш вазифалари юклатилган. Шунингдек партия ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган БПТ аъзолари иштирокида кўплаб ўқув семинарлари, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари баҳс ва мунозараларга бой тарзда қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Бу эса туманимиз аҳолисининг сиёсий билим ва кўникмалари кун сайин ошиб бораётганидан дарак беради. 

O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти.

 

O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти.

 

O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти.

 

O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти.

 



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: