Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тил-миллат кўзгуси мавзусида маънафий-маърифий байрам

Тил-миллат кўзгуси мавзусида маънафий-маърифий байрам

Жорий йилнинг 20 октябрь куни "Келажак” ёшлар марказида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, "Учқудуқ” маданият уйи ва туман ХТБ билан ҳамкорликда "Тил-миллат кўзгуси” мавзусида маънафий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга ШКБ ходимлари, тумандаги таълим муассаса ўқитувчи ва ўқувчилари, коллеж ўқутувчи ва ўқувчилари, маҳаллий ОАВ жами 200 нафар киши қатнашди.

Тадбирда 10-сонли мактаб ўқувчилари томонидан тил ҳақида шеърлар, А.Навоий бобомиз рубоий ва ғазалларидан намуналар, мавзуга оид саҳна кўриншлари, "Учқудуқ” маданият уй хонандалари томонидан байрам дастурлари намойиш этилди. Тадбирга ташриф буюрганлар 10-сонли мактабнинг ўқувчилари айниқса, Ғ.Исомиддинов, Т.Тоштемиров, Б.Сайфуллаева, У.Қодирова сингари иқтидор эгаларининг чиқишлари катта олқишлар билан кутиб олди.

"Тил-миллат кўзгуси” мавзусида ўтказилган тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева, ШКБ Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси У.Бадаловлар иштирок этди ва сўзга чиқдилар.

Тадбирда фаол иштироки учун "Учқудуқ” маданият уй ходими К.Қурбонов ва 10-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Л.Хамроевага туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси С.Хамроев номидан "Фахрий ёрлиғ” топширилди.

 

Тил-миллат кўзгуси мавзусида маънафий-маърифий байрам

 

Тил-миллат кўзгуси мавзусида маънафий-маърифий байрам

 

Тил-миллат кўзгуси мавзусида маънафий-маърифий байрам

 

Тил-миллат кўзгуси мавзусида маънафий-маърифий байрам

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: