Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Сизга таъзим-сизга эҳтиром

Сизга таъзим-сизга эҳтиром

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги 2017 йил 20 июндаги №Ф-4969-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда 1 октябрь-"Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан туман ҳокимлигининг 2017 йил 22 сентябрдаги №322/049-35-сонли манзилли дастури туман Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди. Ушбу манзилли дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни туман Кончилик касб-ҳунар коллежида "Сизга таъзим-сизга эҳтиром” мавзусида тарғибот тадбири туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова ва туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаева томонидан олиб борилди. Бунда ўқувчилар устозлар тўғрисида шеърлар ўқиш билан бирга устозлар ҳақида ибратли фикрлар ва ривоятлар айтилди. Тадбир жуда қизиқарли ва сермазмун бўлиб ўтди. Бу тадбирга жами 70-нафар ўқувчи қатнашди.

Сизга таъзим-сизга эҳтиром

 

Сизга таъзим-сизга эҳтиром

 

Сизга таъзим-сизга эҳтиром

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: