Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Глобалашув жараёнида ёшларни турли маънавий таҳдидларлар ва информацион ҳуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида Кончилик коллежида учрашув

"Глобалашув жараёнида ёшларни турли маънавий таҳдидларлар ва информацион ҳуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида Кончилик коллежида учрашув

2017 йил 23 январь куни 2017 йил юртимизда "Халк билан мулокат ва инсон манфаатлари ” йили деб номланиши хамда Кончилик касб –ҳунар коллежида ўқувчи-ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта тўғриқ ҳолатларига йўл қўймаслик, уларни оилага тайёрлаш, ёшларни диний экстремистик оқимлар, миссинерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш мақсадида тарғибот тадбири олиб борилди. Бу тарғибот тадбирида туман Хотин-қизлар қўмита раиси Г.Алланова "Қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлариниолдини олиш, бундай ҳолатларнинг салбий жиҳатлари” мавзусида, туман Маънавият тарғибот бўлими раҳбари Ж.Булекбаева "Глобалашув жараёнида ёшларни турли маънавий таҳдидларлар ва информацион ҳуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида, ИИБ ходими "Вояга етмаган ва ёшлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб булаётган омиллар ва уларни олдини олиш чоралари” мавзусида, туман имом хатиби А.Турдиев "Вояга етмаган ёшларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилишга диннинг муносабати, бундай ҳолатларга йўл қўймастлик чоралари” мавзусида, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Д.Номозов "Ёшларнинг диний экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялар таъсирига берилишига сабаб булаётган омиллар, уларнинг олдини олиш чоралари” мавзусида, туман тиббиёт бирлашма ходими "Вояга етмаганларни хулқ-атворидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмалар юзага келишини олдини олиш, ўқувчи ёшларнинг эрта турмуш қуриши натижасида соғлиғида кузатиладиган салбий ҳолатлар” мавзусида, туман "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди бош мутахассиси Л.Назарова "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг, шу жумладан вояга етмаганлар ўртасида учраётган турли салбий ҳолатларни олдини олишда оиладаги муҳитнинг ўрни” мавзусида маъруза қилишди. Ҳар бир маърузачига ўқувчи-ёшлар томонидан саволлар берилди ва жавоблар олинди. Тадбирга жамит 70 нафар ўқувчи-ёшлар қатнашди.

"Глобалашув жараёнида ёшларни турли маънавий таҳдидларлар ва информацион ҳуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида Кончилик коллежида учрашув

 

"Глобалашув жараёнида ёшларни турли маънавий таҳдидларлар ва информацион ҳуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида Кончилик коллежида учрашув

 



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: