Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Болалар китоби” III Республика фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш

“Болалар китоби” III Республика фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги "Болалар китоби” III Республика фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги 08/1-248-сонли баёнининг 3-6 бандида белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 11:00да тумандаги Кончилик касб-ҳунар коллежида "Соғлом ва маънавий етук авлод-юрт келажаги” шиори остида "Китобга меҳр қуйисангиз, у сизни албатта муносиб тақдирлайди” мавзусида туман хотин-қизлар қўмитаси, туман "Нуроний” жамғарма фонди, туман Қизил Ярим Ой Жамияти, туман АРМ ва Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди. Бу тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева "Одамийлик китобга бўлган эҳтиромдан бошланади” мавзусида туман Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Б.Утепова "Китоб беминнат устоз” мавзусида ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашди. Туман АРМ ходими ёзувчи Ў.Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобининг тақдимотини ўтказди. Тадбирнинг иккинчи қисмида "Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш-мақсадимиз” лойиҳаси доирасида ўқувчилар билан Ўзбекистон ХДП туман кенгаши томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Туман "Нуроний” жамғарма раиси А.Керуенбаев "Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик-жамият тараққиётининг муҳим омилидир” мавзусида, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева "Оммавий маданият маънавиятимиз кушандаси” мавзусида, Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши раиси Б.Бўронов "Мустақиллик шарофати билан ёшларга яратилган имкониятлар ва улардан фойдаланганлик даражаси хусусида” мавзусида маъруза қилишди. Тадбирда ёшлар фаол иштирок этиб ўз фикр мулоҳазаларини эркин айта олди ва тадбир жуда қизиқарли олиб борилди. Бу тадбирга 80 нафар ўқувчи қатнашди.

“Болалар китоби” III Республика фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш

 

“Болалар китоби” III Республика фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш

 

“Болалар китоби” III Республика фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш

 



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: