Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Маънавиятга ёт иллат” мавзусида ушрашув

“Маънавиятга ёт иллат” мавзусида ушрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда 26 июнь-Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан "Маънавиятга ёт иллат” мавзусида 2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ўқув спорт техника кулубида туман Маънавият тарғибот бўлими билан ҳамкорликда ўқув спорт техника кулубининг ўқув ҳонасида туман Хотин-қизлар қумитаси, туман Маънавият ва тарғибот бўлими, туман "Нуроний” жамғармаси, туман ҳокимлиги ҳузиридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссия котиби, "Камолот” ЁИҲтуман Кенгаши, туман ИИБ, "Дўстлик” МФЙ ҳамда ТТБ ходими иштирокида ўқув спорт техника клуби ўқувчилари ва ишчи-ҳодимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини Учқудуқ туман ўқув спорт техника кулуби бошлиғи Ш.Шукуров очиб берди ва сўзни туман тиббиёт бирлашмаси нарколог врач Б.Холов "ОИТС-ажал уруғи” мавзусида, Хотин қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова "Соғлом турмуш тарзи” мавзусида, ИИБ ҲООБ ходими И.Буронов "Гиёҳвандлик-умр заволи” мавзусида, туман "Нуроний” жамғармаси раиси А.Кереукбаев "Жаҳолатга қарши-маънавият” мавзусида, туман Қизил Ярим Ой жамияти директори Б.Отепова "Гиёҳвандлик-ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида маъруза қилишди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис врач томонидан атрофлича жавоб олдилар, шундан сўнг тадбир иштирокчиларига мавзу юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан видеоролик кўрсатилди. Тадбирга 12 нафар ишчи ходим, 75 нафар ўқувчи ёшлар қатнашди. Тадбирга ОАВ ходимлари ҳам қатнашди ва бу тадбир маҳаллий ОАВ ёритилди.

“Маънавиятга ёт иллат”  мавзусида ушрашув

 

“Маънавиятга ёт иллат”  мавзусида ушрашув

 

“Маънавиятга ёт иллат”  мавзусида ушрашув

 

“Маънавиятга ёт иллат”  мавзусида ушрашув

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: