Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Уйнинг калити топширилди

Уйнинг калити топширилди

Аввал хабар берганимиздек, Зарафшон шаҳрида 18-19 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар ҳамда бошқа қатор вазирликлар, давлат қўмиталари раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари иштирокида Томди, Учқудуқ тумани, Зарафшон шаҳри фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилган эди.

Мазкур мулоқотда 3 нафар фарзандни ёлғиз тарбиялаётган Наргиза Исанова касаллиги туфайли ҳеч қаерда ишламаслиги, яшаш учун уйи йўқлигини айтиб, ушбу муаммони ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Мурожаатни назоратга олган Навоий вилоят ҳокимлиги вилоят "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 50000000 сўм маблағ ажратилиб, Учқудуқ шаҳар "Алтинтау” кўчаси 4 уйдан икки хонали уй сотиб олинди. Қисқа вақт ичида уй жорий таъмирдан чиқарилиб атрофи ободонлаштирилди.

7 сентябрь куни туман ҳокими Соли Хамроев, туман прокурори Шавкатжон Шерназаров ва бошқа масъуллар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида уйнинг калити Наргиза Исановага топширилди.

-Мурожаатим эътиборга олиниб, бу қадар тез ижобий ҳал этилади, деб ўйламагандим,-деди Наргиза Исанова.- Қувончу ҳаяжонимнинг чеки йўқ. Бизнинг бошимизни силаб оталарча ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиздан миннатдорман.

Наргизанинг янги уйини кўришга келган маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари уни табриклади.

Дарҳақиқат, халқимиз азалдан ўз саховати, меҳр – муруввати билан донг қозониб келган. Юртимизда кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бу каби эзгу ишлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Шу боис, тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтожларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. 

Уйнинг калити топширилди

 

Уйнинг калити топширилди

 

Уйнинг калити топширилди

 




Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: