Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўзгалар ёрдамига муҳтож якка-ёлғиз фуқароларни, кекса ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш орқали ҳаётга ва давлатимизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жисмоний имконияти чекланган фуқароларга  керакли протез-ортопедия, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар топширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 21-август куни Навоий МФЙ ҳудудига  қарашли Х.Дўстлиги кўчаси 54-уй 39-хонадонда рўйхатда туриб яшовчи 1954-йилда туғилган, ҳозирда нафақахўр, фуқаро Икромединова Надежда Латифовна бетоблиги туфайли ётоқда қолган. У мустақил равишда ҳаракат қилолмаслиги ва туриб юролмаслиги сабабли ногиронлар учун мўлжалланган аравачага муҳтожлигини инобатга олиниб, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси  раиси Г.Алланова, туман тиббиёт бирлашмаси тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи У.Бўронов, туман ДСИ ўринбосари Х.Ахтамов,  Навоий МФЙ раиси Ҳ.Асқарова иштирокида фуқаро Икромединова Надежда Латифовнага Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси, яъни кресло-аравача топширилди. Худди шунингдек Абай МФЙ Чўл гули кўчаси 13-уй 34-хонадонда яшовчи 1-гуруҳ ногирони 1980-йилда туғилган Қулдошов Рустам Манзуровичнинг оиласидан ва Чўл гули кўчаси 2-уй 4-хонадонда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Нормуродов Фаррух Фурқат ўғлининг оилаларидан бориб ҳолидан хабар олинди ва туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова, туман Нуроний жамғармаси раиси А.Керуенбаев, Абай МФЙ маслаҳатчиси Д.Садуллаевалар иштирокида ногиронлик аравачаси Қулдошов Рустам Манзуровичга  топширилди. Ногиронлик аравачаларини олган фуқаролар ўзларига кўрсатилган ғамхўрлик, меҳр ва эътибордан хурсанд бўлиб, муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёевга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: