Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

/ / / Нурото туманида “Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Нурото туманида “Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

    "Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ёшлар хафталиги доирасида Нурото туманида "Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Бунда Навоий вилоятининг барча туманидан ташриф буюрган ёш хунарманд ва рассомлар иқтидорли ва хаваскор ёшлар иштирокида ўзларининг ижодий ишлари билан кўргазмалар ташкил этилди. Фестивал доирасида барча йўналишлардан "Мастер-клас”лар ташкил этилиб ёшлар фикр алмашишди.

     Учқудуқ туманидан хам 2 нафар хунармандларимиз Рашидова Гулхаё тикувчилик ва Эгамов Бобур косибчилик йўналишларидан фаол иштирок этиб вилоят хокими Турсунов Қобилжон Бекназаровичнинг 2-ўринли дипломи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ходжаев Жамшид Бахтиёровичнинг китоби учун 200 000 сўмлик сертификатларига эга бўлишди.

    Тадбир якунида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Саъдуллаев Алишер Зафарович, Навоий вилоят хокими Турсунов Қобилжон Бекназаровичлар раислигида "Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Барча йиғилганлар тўғридан тўғри мулоқот тарзида фикр ва таклифларини билдиришди, ўтказилган тадбирда Учқудуқ тумани ёшларининг иштироки вилоят хокими томонидан ижобий бахоланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: