Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ 25% ҚИММАТЛАШАДИ

КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ 25% ҚИММАТЛАШАДИ

КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ 25%

ҚИММАТЛАШАДИ

 

 КАДАСТР  ҲУЖЖАТЛАРИНИ  РАСМИЙЛАШТИРИШ 25% ҚИММАТЛАШАДИ

Президентнинг31.05.2017йилдагиПФ-5065-сон Фармонига мувофиқ ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари қабул қилинди.Ҳужжатнинг матни давлат раҳбарининг сайтидаэълон қилинди.

 

Фармон билан давлат кадастрлари, илғор АКТ жорий этиш соҳалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланадиган, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими жорий этилди.

 

Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидан чиқарилиб, қўмита тасарруфига ўтказилди.

 

Туманларнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг филиаллари этиб қайта ташкил этилди.

 

Шу билан биргаЕр муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаситашкил этилди. У қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

· Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларининг йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учунМЖтКгамувофиқ солинадиган жарималарнинг 100%и;

· фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10%и;

· кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25%и ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100%и;

· бошқа манбалар.

 

Жамғарма маблағлари:

· ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга;

· Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари тизимига қўшимча равишда киритилаётган штат бирликларини сақлашга;

· Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими органлари ходимларини рағбатлантириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилади.

 

Президентнинг 31.05.2017 йилдаги ПҚ–3024-сонҚарорибилан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппаратининг (бошқарув ходимларининг сони – 46 бирлик) таркибий тузилмаси, шунингдек ҳудудий бўлинмаларининг намунали тузилмалари тасдиқланган.

 

Ҳужжат билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини янада ривожлантириш, тармоққа илғор илмий-техник ютуқларни жорий этиш, моддий-техник базаси янгилаш, тармоққа халқаро грантларни жалб этиш чора-тадбирлари дастурини алоҳида таъкидлаш керак.

 

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан судга бериладиган даъво ва аризалар давлат божи тўламасдан қабул қилинади.

 

 

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти У.Р.Тўраев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: