Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Янги Фоввора

Янги Фоввора
 
 

Янги Фоввора

ЯНА БИР ФАВВОРА – учқудуқликларга туҳфа!

Бугун Учқудуқда қад ростлаётган замонавий бино ва иншоотлар, барпо этилган "ОРЗУ” истироҳат боғи, халқимиз турмушига қанчалик мазмун бағишлаб, ёшларимиз камолотига хизмат қилаётган бўлса, ушбу обод масканларимизда бунёд этилаётган бир-биридан гўзал фавворалар одамларимизга шунчалик кўтарики кайфият ва хурсандчилик улашмоқда.

 

Янги Фоввора 


Куни-кеча "Учқудуқ” маданият уйи олдидаги фавворанинг очилиш маросимига жам бўлган учқудуқликлар чеҳрасида ана шундай хушнудлик ва шукроналикнинг гувоҳига айландик. Шимолий кон бошқармаси маъмурияти ташаббуси билан янгидан қуриб фойдаланишга топширилган фавворага 347 млн. сўм маблағ сарфланди. Мусиқали фавворадан отилиб чиқаётган ҳар бир томчи сувнинг қуёш нурида ўзгача жилваланиши, оқшом пайти эса чироқлар шуъласида камалак рангларда жилоланиши сайилга ташриф буюрган каттаю, кичикнинг қалбида эзгу ниятлар, орзу-умидлар уйғотди.

 

 Янги Фоввора


Мутахассисларнинг таъкидлашича, сув ҳавзалари, нурли-мусиқали фавворалар барпо этилган бизнинг минтақада мўътадиллик анча юқориланиб, ушбу иншоотлар атрофида сайр қилиш учқудуқликларнинг кайфиятини кўтариб, жисмига тетиклик бағишлайди.

Ҳа, Учқудуқда нафақат бетакрор фаввора яратиш балки уларнинг атрофини ободонлаштириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, майсазор ва гулзор барпо этиш, дарахтларга шакл бериш, каштан, қрим соснаси кўчатларини экиш ва парваришлаш тажрибаси шаклланди.

Биргина, Шимолий кон бошқармаси томонидан 51 гектардан зиёд кўкаламзорлаштирилган майдон, қарийб 44 гектар яшил майсазорлар ташкил этилди. Ҳозирда 26600 га яқин манзарали, 8300 та игна баргли дарахтлар парваришланмоқда.

 

Янги Фоввора


Дарвоқе, "Учқудуқ” маданият уйи том қисми, ташқи фасадини таъмирдан чиқариш, унинг атрофига янги ўриндиқлар, замонавий ёритгичлар ўрнатиш кўзда тутилган бўлиб, бу мақсадларга жами 1 млрд.450 млн. сўм маблағ сарфлаш режалаштирилган.

Мухтасар айтганда, яқин келажакда жавоҳир қизилқумнинг юраги – Учқудуқ жаннатмакон диёрга, боғу-бўстонга айланишига шубҳа йўқ!.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: