Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тумандаги корхона-ташкилот ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол”

Тумандаги корхона-ташкилот ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол”

Навоий вилояти Учқудуқ туманида 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари ” йили муносабати билан тумандаги корхона-ташкилот ходимлари ўртасида 2017-йилнинг 6-июнидан 25-июн санасига қадар спортнинг "Мини футбол” туридан "Ҳоким соврини учун” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа Навоий вилояти Жисмоний тарбия
ва спорт бошқармаси Учқудуқ туманмутахассиси Салимов У.Т томонидан ташкил этилди. Мусобақаҳакамлигини БЎСМ директори Узоқов С.Ж олиб борди.

Ушбу мусобақа низоми туман хокими томонидан тасдиқланиб, корхона ва ташкилотларга тақдим этилди. Жами 16 та жамоа иштирок этиб, айланма тарзда беллашдилар.А ва Б гурухларда "Мини футбол” мусобақаси тасдиқланган жадвали асосида бўлиб ўтди.

"Мини футбол” туридан "Ҳоким соврини учун” спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими 2017-йилнинг 9-июнь санасида соат 17:30 да "Лочин” ўйингоҳида бўлиб ўтди.Мусобақани Учқудуқ туман хокими ўринбосари Шамуратов М.Х ва Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Учқудуқ туман мутахассиси Салимов У.Тлар очиб бердилар. Биринчи ўйин Шимолий кон бошқармасига қарашли ташкилотлар қизғин беллашувлври остида кечди.

2017-йилнинг 6-июнидан 25-июн санасига қадар спортнинг "Мини футбол” туридан"Ҳоким соврини учун” спорт мусобақаси давом этиб, мусобақа жараёнлари жуда қизғин баҳслар остида бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросими 2017-йилнинг25-июнь санасида "Лочин” ўйингоҳида бўлиб ўтди.

 

Мусобақадафахрли

 

   1-ўринни ШКБга қарашли "Сокол” жамоаси,

2-ўринни ШКБга қарашли "ГТР” жамоаси,

 3-ўринни туманнинг "Хокимият” жамоаси ,

           3-ўринни ШКБга қарашли "УАТ” жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолибларини туман хокимлиги тақдирлади: 1-ўринга "Хоким кубоги” ва 2-3-ўринларга ҳам қимматбаҳо совғалар берилди.Ундан ташқари " Энг яхши ўйинчи”, "Энг яхши хужумчи”, "Энг яхши дарвозабон”, "Энг чиройли гол сохиби” каби наминациялар бўйича ҳам иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва мусобақа якунланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: