Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Ўзбекистон-умумий уйимиз”

“Ўзбекистон-умумий уйимиз”

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағи шланган "Ўзбекистон-умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивали 2017 йил 26 май куни туман марказидаги "Ёшлар” марказининг фаоллар залида 250 киши иштирокида бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган бу илмий-амалий семинарга Республика Байналмилал маданият маркази раҳбари ўринбосари С.Миронов, Республика "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди "Маҳалла зиё” ўқув маркази бўлим мудири У.Саидов ва миллий маданий маркази раиси ва бошқа бир гуруҳ республика тарғиботчилар гуруҳи иштирок этди.

"Ёшлар” маркази олдига мактаб ва МТМларнинг ўз урф одатлар ва анъаналарини акс эттирувчи миллий либослар, миллий таомлар ҳамда ёшларнинг ижод намуналаридан иборат "Инсон манфаатлари-улуғ қадрият” номли кўргазма ташкил этилди.

Суҳбат давомида туман ХТМФМТТЭБга қарашли 9-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Қ. Ахметов ўз нутқида Учқудуқ туманида ҳам бугунги кунда 30 ортиқ миллат ва элат вакилларининг истиқомат қилиб, туманимизнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожида турли соҳаларда аҳил оиладек, бур ёқадан бош чиқариб самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.

Тадбир давомида туман рус миллий маркази ва қозоқ, ўзбек, корейс, украинча қўшиқлар ижро этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: