Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Оилавий соғлом муҳит- маънавий камолот омили

Оилавий соғлом муҳит- маънавий камолот омили

 

 

"Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда Яраштириш комиссияларининг ўрни” мавзусида "Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув-семинарига алоҳида дастури ишлаб чиқилиб шу дастур асосида ўтказилди. Семинар йиғилишига, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Алланова Гулбаҳор Ескабуловна «Муаммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳамда қўшничилик муносабатларида ҳамжиҳатликни таъминлашда Яраштириш комиссиялари аъзоларининг масъулияти» мавзусидаги маърузаси тингланди.


Маърузада яраштириш комиссияси фаолияти юзасидан аҳоли ўртасида соғлом муҳитни барпо этиш борасида тарғиботнинг самарали шакл ва воситаларидан фойдаланиши зарурлиги, одамларда соғлом фикр ва соф қарашларни пайдо қилишни кўзда тутиши, оила муқаддаслиги ва оила қадриятларини тарғиб этиши, оила аъзолари ва қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўзаро ҳурмат ва ишончига асосланишига эътибор қаратиши, аҳоли, айниқса ёшларни бузғунчи ғоялардан огоҳлантириш, асраш ҳамда бунёдкорлик ишларига сафарбар қилишлозимлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаш раисининг биринчи ўринбосари И.Рахимовнинг «Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган ижтимоий муаммоларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда Яраштириш комиссияларининг вазифалари» мавзусидаги маърузаси;

Учқудуқ туман бош имом хатиби А.Турдиевнинг «Ислом дини таълимотида никоҳ ва оила масалалари ҳамда имом-хатибларнинг яраштириш комиссиялари фаолиятидаги ўрни ҳақида»ги маърузаси;

"Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Аскарова «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Яраштириш комиссияси иш фаолиятидаги илғор тажрибалари» мавзусидаги маърузалари тингланди.

Туманмиздаги тажрибали маҳалла раисларидан, "Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Жуманова яраштириш комиссиясининг иш фаолияти ҳақида, шунингдек, комиссия фаолиятига ҳаётий тажрибага эга бўлган, намунали оила бошлиқлари, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган маҳалла фаоллари, намунали оила бошлиқлари, шу жумладан ташаббускор ёшлар жамланган. Бу эса мазкур йўналишдаги ишларимизни кенг доирада олиб бориш, тарғибот таъсирчанлигини оширишда қўл келаётганлигини, уларнинг саъй-ҳаракати билан турмуш қуриш ёшидаги йигит-қизлар иштирокида суҳбатлар, учрашувлар ўтказиб келинаётганлигини, ўтказилаётган тадбирларда оилани нафақат севги-муҳаббат, балки меҳр-оқибат, мустаҳкам ишонч асосида қуришнинг аҳамияти, оилада эр кишининг мавқеи ва унинг вазифалари, аёлнинг ўрни ҳақида ёшларга тушунчалар бериб боралаётганлиги ҳамда комиссиямиз аъзолари қайнона-келин ёки эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлардан хабар топди дегунча ўша хонадонга бориб масалага ўз вақтида ойдинлик киритади, бундан ташқари муроса йўли билан муаммоларни ҳал қилишда бор имкониятни ишга солиб, оилалар тинчлиги сақланиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Туманимизда ўтказилаётган ушбу семинарларни ўтказишдан мақсад-яраштириш комиссияларининг оилаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этишга қаратилган фаолиятини такомиллаштиришдан иборатдир.

Ўтказилган ўқув семинари намунали тарзда ташкил этилиб, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ҳамда бош имом хатиб, тумандаги 13-та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, яраштириш комиссияси аъзолари ва маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: