Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Президент эътибори – мурувват тадбирларида

Президент эътибори – мурувват тадбирларида

ОНАЛАР ЭЪЗОЗДА, ФАРЗАНДЛАР ҒАМХЎРЛИКДА!

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижроси доирасида халқимизга хос ишлар кўламини янада кенгайтириш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Президент эътибори – мурувват тадбирларида» шиори остида хайрия тўйлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар доирасида Учқудуқ марказидаги «Golden city» ресторанида 20 май куни 11та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.

 

Маросимда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Н.Тоғаева, туман ҳокими С.Хамроев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тўй болаларнинг ота-оналари, оила аъзолари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

-Жонажон ватанимиздаги каби меҳр-оқибат, мурувват ва саховат муҳити дунёнинг ҳеч бир юртида бўлмаса керак, - дейди «Дўстлик» маҳалласида яшовчи Гулмира Адизова.-Ўғлим Охунжон Санаев 5 ёшда. Президентимиз ташаббуси билан унинг суннат тўйи катта тантана билан нишонланди. Бундай юксак эътибор учун биз, оналар давлатимиз раҳбаридан беҳад миннатдормиз. Ана шундай иззат-икромда камолга етаётган жигаргўшамнинг келгусида Ватанимизга муносиб, халқимиз ишончини оқлайдиган мард ва юксак маънавиятли инсон бўлишига ишонаман.

Тўй болаларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг бош-оёқ сарпо, велосипед совғалари,ҳамда Халқ банки томонидан болажонлар номига очилган ҳисоб рақамига 1000000 сўмдан пул маблағлари ўтказилган жамғарма омонат дафтарчалари тантанали равишда топширилди.

Айниқса, туманимиздаги мактабгача таълим муассасалари томонидан тайёрлаб келинган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қувноқ томошалар даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади. Шу куни тўй болалар севимли эртак қаҳрамонлари билан биргалашиб рақсга тушдилар.

Ҳа, ўтказилган хайрия-суннат тўйи 11 нафар ана шу кичкинтой ўғлонлар хотирасида яхшилик, меҳр-саховат рамзи сифатида бир умр муҳрланиб, уларни ҳамиша хайрли ишларга ундайди, албатта!

«Қизилқум» ва «Учқудуқ» маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага ўзгача файз, болалар ва уларнинг оила аъзоларига олам-олам қувонч улашди

 

 

 

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: