Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Жажжи малика” кўрик-танлови

“Жажжи малика” кўрик-танлови

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан 2017 йил19 май куни соат 11:00да туман Маданият бўлими томонидан ташкил этилган "Мусиқага чорлайди ёшлар” шиори остида "Жажжи малика” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловни туман хоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Алланова Гулбаҳор Ескабуловна табрик сўзи билан очиб берди.

Кўрик-танловга тумандаги барча мактабларнинг бошланғич синфларидан қизлар иштирок этди. Ушбу танлов тўртта шартдан иборат бўлиб, 1. Ўзини таништириш, 2. Рақс, 3. Соч турмаклаш, 4. Эркин мавзу бўлиб, ушбу шартлар асосида ўзаро беллашишди. Иштирокчилар хакамлар хайъатлари томонидан одилона баҳоланиб, иккинчи ўринни №12 мактаб ўқувчиси Жалғасова Марина, биринчи ўринни №18 мактаб ўқувчиси Ўралова Гавҳар ва ушбу танловнинг "Жажжи малика” номинацияси билан "Малика”бўлган №20 мактаб ўқувчиси Рустамова Шаҳризодалар эгаллаб, туман Маданият бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: